“Реал”нинг мавсумдаги энг яхши ўйинчиси эълон қилинди
Sport
−
22 May 2019 5830 1 minute
Мадриднинг “Реал” клуби расмий сайти жорий мавсум жамоа сафидаги энг яхши ўйинчини аниқлаш учун махсус сўровнома ўтказди.
Унга кўра, жамоа ҳужумчиси Карим Бензема бу номга лойиқ кўрилди. Футболчи жорий мавсум барча мусобақалар доирасида 53 та ўйин ўтказиб, 30 та гол урди ва 11 та голли пас берди.

Эслатиб ўтамиз, Карим 2009 йилда Франциянинг “Лион” клубидан “Реал” сафига ўтган эди.
Live
All