Бензема ОКМКга қарши майдонга тушадими? Таркиб эълон қилинди

Sport

image

Бугун, 18 сентябрь куни футбол бўйича Осиё Чемпионлар лигасининг (ОЧЛ) гуруҳ босқичи ўйинлари бўлиб ўтади. Аҳамиятлиси, унда Миржалол Қосимов мураббийлигидаги Олмалиқнинг ОКМК клуби Жидда шаҳрида “Ал-Иттиҳод” билан ўзаро баҳслашади. 

“Ал-Иттиҳод” Тошкент вақти билан 21:00 да старт оладиган учрашув учун ўзининг асосий таркибини маълум қилди. Унга кўра, жамоанинг асосий форварди ҳисобланган Карим Бензема қайдномага киритилмаган. 7-рақам остида тўп сурадиган Канте эса ўзбекистонлик футболчиларга қарши майдонга тушадиган бўлди. 

Эслатиб ўтамиз, бугуннинг ўзида Ўзбекистон номидан яна икки клуб – Қаршининг “Насаф” ҳамда Наманганнинг “Навбаҳор” клублари дастлабки турда майдонга тушади. “Насаф” сафарда Иорданиянинг “Ал-Файсали” жамоасига қарши, “Навбаҳор” бўлса Саудияда Неймар бошчилигидаги “Ал-Ҳилол”га қарши саф тортади.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends