Давлат божхона хизмати ходими мол-мулкига хизмат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ ҳолда етказилган зарар қоплаб берилади
−
01 May 2019 5915 1 minute
Жорий йилнинг 29 апрель куни Ҳукумат қарори билан “Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органи ходимининг ёки унинг яқин қариндошларининг мол-мулкига хизмат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ ҳолда етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" каналида маълум қилинди.
Низомга мувофиқ, божхона органларида ходимининг ёки унинг яқин қариндошлари мол-мулкига етказилган зарар ўрнини қоплаш масаласини ўрганиш учун доимий комиссиялар тузилади.
Зарарни қоплаш бўйича ҳужжатларни йиғиш ва расмийлаштириш божхона органларининг Кадрлар бошқармаси ва бўлимлари томонидан амалга оширилади.
Зарарни қоплаш учун ходим ёки унинг яқин қариндоши божхона органи раҳбарига билдирги (ариза) билан мурожаат қилади.
Билдирги берилганидан кейин 3 кунда кадрлар хизмати комиссияга тегишли ҳужжатларни тақдим этади.
Комиссия 15 кунда ҳужжатларни кўриб чиқади ва зарарни тўлаш ёки рад этиш ҳақида асосли қарор қабул қилади. Қарор 3 кунда манфаатдор шахсларга юборилади.
Қарор қабул қилинганидан сўнг 10 кунда зарарнинг ўрни қоплаб берилиши лозим.
Live
AllShavkat Mirziyoev Ummonga bordi
16 November
Bangladeshda tikuvchilar ish tashlamoqda
16 November