Туркиядаги ўзбекистонликлар қалин қор сабаб огоҳлантирилди

World

image

Аввалроқ, Тошкент – Истанбул рейси Туркиянинг йирик мегаполисида кучли қор ёғаётгани сабаб кечиктирилгани ҳақида хабар берган эдик.

Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонасининг маълум қилишича, Истанбул аэропотидан барча авиақатновлар кучли қор сабаб номаълум муддатга бекор қилинди.

Қайд этилишича, аэропортга олиб борадиган барча автомобиль йўллари кучли қор ёғиши туфайли ёпилган.

Бош консулхона Туркиядаги Ўзбекистон фуқароларидан вазият ижобий томонга ўзгаришига қадар аэропортга бормасликни илтимос қилган. Шунингдек, учоқларнинг ўзгарган вақтини аниқлаб бориш тавсия қилган.


Tags

Rate Count

96

Rating

3.2

Rate this article

Share with your friends