Ўзбекистоннинг энг кўп аҳолиси қайси ҳудудларда экани айтилди
Interesting
−
22 July 2019 63522 1 minute
Ўзбекистон Республикаси доимий аҳолиси сони 2019 йил 1 июль ҳолатига кўра 33 миллион 523,6 минг кишини ташкил этган. Бу ҳақда Давлат стастистика қўмитаси хабар бермоқда. 2019 йил бошидан 268,1 минг кишига ёки 0,8 %га ўсган. Жумладан, шаҳар аҳолиси сони 16 миллион 939,6 минг кишини (жами аҳоли сонидаги улуши 50,5 %), қишлоқ аҳолиси сони 16 миллион 584,0 минг кишини (49,5 %) ташкил этди.
Аҳоли сони ортиши бўйича энг юқори кўрсаткич Самарқанд, Наманган вилоятлари ва Тошкент шаҳрида қайд этилган бўлиб, ўсиш 2,1%га тенг. Мамлакат аҳолисининг вилоятлар кесими бўйича сони қуйидагича:
Андижон - 3 088,6
Бухоро - 1 906,6
Жиззах - 1 365,5
Қашқадарё - 3 240,3
Навоий - 986,4
Наманган - 2 776,5
Самарқанд - 3 833,1
Сурхондарё - 2 594,6
Сирдарё - 836,9
Тошкент - 2 917,2
Фарғона - 3 711,2
Хоразм - 1 846,4
Тошкент ш. - 2 538,4
Дастлабки маълумотларга кўра, 2019 йил 1 июль ҳолатига кўра, Республика доимий аҳоли сонининг 30,5%и меҳнатга лаёқатли ёшдан кичиклар, 59,3%и меҳнатга лаёқатли ёшдагилар ва 10,2%и меҳнатга лаёқатли ёшдан катталар ҳиссасига тўғри келмоқда.
Live
AllMisrda yo'lovchi poezdi rel'sdan chiqib ketdi
08 November
Albaniyada ommaviy namoyishlar davom etmoqda
08 November
Erdo'g'an rafiqasi bilan Ozarbayjonga bordi
08 November
08 November