Ҳукумат Telegram фаолияти юзасидан иккита текширув ўтказади

World

image

Германия ҳукумати мамлакатда Telegram’нинг чекланган ваколатлардан фойдалангани юзасидан иккита текширув ўтказади. Бу ҳақда бугун, 31 январь куни бўлиб ўтган ГФР Адлия вазирлигининг матбуот анжуманида маълум қилинган.

“Федерал Адлия ташкилоти Telegram’га қарши иккита жарима жазосини қўллаш бўйича иш қўзғатди” дейилади вазирлик баёнотида.

Қайд этилишича, текширув мобайнида мессенжернинг мамлакатда унга берилмаган ваколатлардан фойдалангани билан боғлиқ ҳолатлар кўриб чиқилади.

“Қўзғатилган иш юзасидан иккита хат БААда жойлашган Telegram компаниясининг бош офисига юборилди”, дея қўшимча қилган, ҳолат юзасидан ортиқча маълумотларни очиқлашни истамаган вазирлик.  

Аввалроқ, Германия Ички ишлар вазири Нэнси Фезер қўлланган қонуний чоралар иш бермаган ҳолда, мессенжернинг мамлакат бўйлаб блокланиши ҳақида билдирган эди. У мессенжерни тартибга солиш борасида ягона Европа стандартларига амал қилиниши кераклиги ҳақида таъкидлаган. 

Германия Федерал жиноят департаменти мессенжер орқали содир этилган жиноятларни текшириш мақсадида махсус ишчи гуруҳ тузган. 

Германиядаги Telegram билан боғлиқ муаммоларга унинг мамлакатда ваколатли офиси ёки расмий вакили йўқлиги сабаб қилиб кўрсатилмоқда.  

Ҳукуматнинг билдиришича, Telegram орқали коронавирус доирасида жорий қилинган чекловларни бузишга ундовчи ва сиёсатга қарши хабарлар тарқалмоқда.

 

Беҳруз Саидов


Author

avatar

.

Tags

Rate Count

661

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends