Ҳиндистон ва Хитой ҳарбийлари ўртасида қуролли тўқнашув содир бўлди

World

image

Ҳиндистоннинг тоғли Ҳимолай минтақасида, Сикким штатидаги Наку-Ла довонида ҳинд ва хитой чегара қўшинлари ҳарбийлари ўртасида тўқнашув юз берди. Бу ҳақда “Latestly” нашри хабар берди.

Маълумотларга кўра, Хитой Халқ озодлик армиясининг ҳарбийлари Ҳиндистон ҳудудига бостириб киришга уринишган, ҳинд ҳарбийлари уларни тўхтатган. Тўқнашув натижасида 20 нафар хитой ва тўрт нафар ҳинд аскари жароҳатланган.

Ҳозирда мазкур ҳудудда вазият назоратга олинган. Ҳодисанинг бошқа тафсилотлари ҳали очиқланмаган.

Тўқнашув ҳақида маълумот Ҳиндистон ва Хитой қуруқлик қўшинлари қўмондонлиги вакиллари музокаралар олиб борганидан кўп ўтмай пайдо бўлди. Томонлар чегара ҳудудларидан қўшинларни олиб чиқиш масалаларини муҳокама қилган.


Rate Count

757

Rating

3

Rate this article

Share with your friends

News on the topic