Ҳайдовчиларни тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлаш соҳасини лицензиялаш ИИВга ўтказилмоқда
Local
−
29 December 2022 4725 2 minutes
Сенатнинг ўттиз олтинчи ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун кўриб чиқилиб, маъқулланди.
Уни кўриб чиқиш жараёнида сенаторлар йўлларда содир бўлаётган йўл-транспорт ҳодисалари жамиятни хавотирга солаётганини қайд этиб, уларнинг келиб чиқиш сабабларини аниқлаш ва олдини олишда тегишли масъул ходимларнинг масъулиятини янада оширилиши лозимлигини таъкидлади.
Шу билан бирга, ўрганишлар кўрсатганидек, автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимида ҳам мавжуд бўлган камчиликлар автомобиль йўлларида турли қоидабузарликлар ва ўлим билан тугаётган йўл-транспорт ҳодисаларининг содир этилишига сабаб бўлмоқда.
Қонунга кўра автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлаш бўйича фаолиятни, шунингдек автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларининг малакасини ошириш юзасидан хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолиятни лицензиялаш бўйича ваколатли орган мақоми Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясидан Ички ишлар вазирлигига ўтказилмоқда.
Бундан ташқари, Қонун билан автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлаш соҳасида фаолиятни лицензиялаш учун тўланадиган давлат божи базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида белгиланмоқда.
Шунингдек, “Давлат божи тўғрисида”ги ҳамда “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги қонунларга тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Live
AllPutin To'qaev bilan ham telefonlashdi
21 September
Qashqadaryoda 2300 yillik ossuariy topildi
21 September
Szinpin 10 yil deganda birinchi marta AQShga boradi
21 September
Shavkat Mirziyoev Vladimir Putinga maktub yo'lladi
21 September