Ҳар оиладан бир киши пахта теради

World

image

Туркманистон Қишлоқ ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазири Мақтамғули Байрамдурдиев бу йил барча кучларни сарфлаш ва пахта териш режасини амалга ошириш кераклиги, кейин эса буғдой экишга тайёргарлик кўриш кераклиги тўғрисида баёнот берди. Бу ҳақда “Хроника Туркменистана” хабар бермоқда. 

Вазирликнинг 15 августидаги йиғилишида Президентнинг ўғли Сердар Бердимуҳамедов бошчилигидаги Aхал вилояти ушбу режани биринчи бўлиб бажариши кераклиги маълум қилинган. Қолган минтақалар бу масалада кадрлар билан ёрдам беришга мажбурлиги айтилган.

Мамлакатнинг бошқа минтақаларидаги ҳар бир қишлоқ оиласи ўз ҳисобидан битта ёши катта аъзони Aхал вилоятида пахта теримига бир ойга юборади. Aгар керак бўлса, қўшимча ишчи кучи жалб қилинади.


Tags

Rate Count

402

Rating

3

Rate this article

Share with your friends