Ўзбекистонда ҳафта ўртасида ҳаво ҳарорати бироз пасаяди

Interesting

image

Бугун, 10 август куни Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида об-ҳаво қуруқ ва иссиқ бўлади, ҳарорат 33-38 даражани ташкил қилади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги 15 м/с гача кучайиши мумкин. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази хабар берди.

Эртага мамлакат ҳудудига кучсиз ҳаво оқимининг кириши кутилмоқда, натижада ҳарорат бироз - кечаси 18-23, кундузи 30-35 даражагача пасаяди. Иш ҳафтасининг охирига келиб ҳарорат кўтарила бошлайди ва 33-38 даражани ташкил қилади.

Бугун ва эртага республика тоғли ҳудудларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши мумкин.


Tags

Rate Count

198

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends