Самарқандда ўқувчи қизга тазйиқ ўтказиб келинаётгани айтилмоқда

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманидаги 78-мактаб ўқувчисига нисбатан жисмоний тазйиқ ўтказиб келинаётгани тўғрисида хабар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Болалар омбудсмани муносабат билдирди.

Аниқланишича, шу йилнинг 19 апрель куни 2009 йилда туғилган, 7-"В" синф ўқувчиси У.А. (қиз бола)нинг  синфдошлари унинг қўлида кўкариш ҳолати борлигидан хабар топиб, инглиз тили ўқитувчиси Ш.Ш. га маълум қилган. Лекин ўқитувчи болага нисбатан содир этилган зўравонлик юзасидан тегишли равишда хабар бермаган ва бу борада чора кўрилмаган.

“Ҳозирда Пайариқ тумани ИИБ томонидан ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Шунингдек, мазкур вазият комплекс равишда туман прокуратураси, мактаб инспектор-психологи ва туманнинг "Инсон" ижтимоий ҳимоя маркази ходимлари томонидан ўрганилмоқда”, дейилади хабарда.

Омбудсман яқин кунларда ушбу ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берилишини билдирган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жиззахда эркак Кореяда ишлаётган турмуш ўртоғига аччиқ қилиб, видеоқўнғироқ пайтида ўз боласининг бўғзига пичоқ тирагани ҳақида хабар бергандик.

Райҳона Улканбаева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Самарқанд ИИБ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made