Live

17 May

Хитой Бош вазири ўринбосари Лю Гочжун Ўзбекистон ва Қозоғистон сафарларидан сўнг Қирғизистонга ҳам етиб борди

Уни “Манас” аэропортида Вазирлар Маҳкамаси раҳбари ўринбосари Бахит Тўробоев кутиб олган.

17 May

Рамзан Қодиров Эстонияни ракеталар нишонига айлантиришни таклиф қилди

Эстония Россия активларини Киевга ўтказишга рухсат берувчи қонунни қабул қилиши ортидан Чеченистон раҳбари Москвани расмий Таллинга қарши ракета учиришга чақирди.

17 May

 Ўзбекистон ва Малайзия ўртасида “Кўп қиррали ҳамкорликни чуқурлаштириш тўғрисидаги” қўшма баёнот имзоланди.

17 May

Тошкентдаги меҳмонхонада кечаси баланд овозда мусиқа қўйган Исроил фуқароси 15 суткага қамалди.

17 May

Францияда ҳам сув тошқинлари авж олмоқда

Франциянинг Швейцария билан чегарадош Буле-Мозель шаҳри ҳозирча табиий офатдан энг кўп жабр кўрган.

17 May

Жиззах вилояти Зомин туманидаги қишлоқларнинг бирига айни дамда кучли сел келгани айтилмоқда.

17 May

Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим “Кўксарой” қароргоҳида тантанали кутиб олинди.

17 May

Сирдарёда шифокорлар руҳий носоғлом аёлни устидан кулиб, масхара қилди

Айтилишича, ҳолат Сирдарё туман "Мурувват" ногиронлиги бўлган шахслар учун аёллар интернат уйида содир бўлган.

17 May

Бугун Ўзбекистонга келиши  режалаштирилаётган Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаевга туғилган куни  муносабати билан қулупнайли торт совға қилди.

17 May

Фарғонада фарзандини мактабга боришига тўсқинлик қилган ота қамоққа олинди

Ўзбекистон туманида жамиятда юриш-туриш қоидаларига зид хатти-ҳаракатлар содир этиб, тумандаги 45-мактабда ўқийдиган фарзандини таълимга қайтмаслигини, бу вазиятда ҳеч ким ҳеч нарса қила олмаслигини таъкидлаб, Миллий гвардия ҳарбий хизматчисининг қонуний талабларини бажармаган эркак 10 суткага қамалди.

16 May

Баҳрайнда Араб давлатлари раҳбарлари Араб Лигаси саммитида жамланди

Учрашувда Ғазо масаласи кўтарилган.

16 May

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим Ўзбекистонга келади

Маълумот учун, Иброҳим айни дамда Қозоғистонда бўлиб турибди. Ундан аввалроқ Қирғиз Республикасига ташриф буюрган.

16 May

Шавкат Мирзиёев Киночилар саройида режиссёр ва актёрлар, киношунослар, соҳа мутасаддилари билан суҳбатлашди.

16 May

Юнусободда Matiz жамоат транспортига атайдан халақит бериб, тормозни босгани ва авариявий ҳолат юзага келтиргани акс этган видео тарқалди.

16 May

Озарбайжон ва Беларусь раҳбарлари Бакудаги қишлоқ хўжалиги кўргазмаларида Ўзбекистон павилёнига борди

Озарбайжонга ташриф буюрган Беларусь резиденти Александр Лукашенко Озарбайжон раҳбари Илҳом Алиев бошчилигида “Caspian Agr” ва “Interfood Azerbaijan” кўргазмаларига ташриф буюриб, Ўзбекистон павилёни билан ҳам танишган. 

16 May

Фаластин Президенти Маҳмуд Аббос бугун, 16 май куни Баҳрайнда бўлиб ўтган Араб Лигаси саммитида Исроил ҲАМАС сабаб фаластинликларни қириб ташлаётганини маълум қилди.

16 May

Португалия, Литва ва Дания Ўзбекистонга янги элчи тайинлади

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Португалия, Литва ва Даниянинг Фавқулодда ва мухтор элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди.

16 May

Тошкент шаҳрининг қатор чорраҳа ва кўчаларини таъмирлаш ҳамда реконструксия қилиш бўйича кенг кўламли ишлар бошланади

Ишларнинг асосий қисми шу йилнинг май ойидан сентябригача – мактаблар ва олий ўқув юртларида таътил кунларида амалга оширилади.

16 May

Энди Тошкент ҳайвонот боғида бирорта ҳайвонни васийликка олиш мумкин

Икки томонлама келишувдан сўнг, ҳайвонот боғи ва васий ўртасида шартнома тузилади.

16 May

Ўзбекистонда “Ҳаж – 2024” мавсуми 23-майдан бошланади

Республикадан Саудия Арабистони Подшоҳлигига 7-июнга қадар ҳар куни авиақатновлар амалга оширилади.

16 May

Наманганда кучли дўл ёғмоқда

Наманган вилояти Янгиқўрғон туманининг тоғли ҳудуди бўлган туристик маскан – Нанайда дўл ҳодисаси кузатилмоқда.

16 May

Сурхондарёда 2 нафар мактаб ўқувчиси бир эркакни калтаклашди

Мазкур ҳолат юзасидан вояга етмаганлар Б.Н ва  М.Нларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми "б" банди билан жиноят иши қўзғатилган.

16 May

Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида ҳам тожикистонлик бола ўғриларини ушлашгани айтилмоқда.

16 May

“Фарҳод” бозорида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ва сотувчилар ўртасида жанжал юзага келди

Мазкур ҳолат жорий йилнинг 15 май куни соат 11:00 ларда “Фарҳод” деҳқон бозори ҳудудида содир бўлган. Унда бозор маъмурияти чақирувига асосан Миллий гвардия ва профилактика инспектори етиб келиб, ноқонуний ер усти савдоси билан шуғулланаётган фуқаролар билан тушунтириш ишларини олиб боришган.

16 May

Шайхонтоҳур туманида ўзбек замонавий эстрада санъатининг асосчиси Ботир Зокировнинг ҳайкали очилди

Маросимда Президент Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этмоқда.

16 May

Айтишларича, Фарғонада ёш болани машинанинг орқасига солиб, олиб кетмоқчи бўлибди

Ҳолат 14-май куни содир бўлган.

16 May

Бугун, 16 май куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон халқ артисти Ботир Зокиров ҳайкалининг очилиш маросими бўлиб ўтади. Унда Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этади.

16 May

Машҳаддаги сув тошқинлари 7 кишининг ҳаётига зомин бўлди.

 

15 May

“Толибон” Ўзбекистон билан темир йўл вокзалини кенгайтиришга келишиб олди

Тегишли ижро меморандуми “Толибон” темир йўл бошқармаси бошлиғи Бахт ар-Раҳмон Шарафат Ўзбекистон Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов иштирокида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ва “Камгар” Лтд билан имзоланган.

15 May

Исроил Ғазодан кейин “ваъда қилинган ерлар” васвасаси билан Анадўлуга кўз тикади – Эрдўған

“Ҳозир бизни хорижда ҳам, ичимизда ҳам ҲАМАСни қўллаб-қувватлаганимиз учун танқид қилишяпти. Сизда виждон йўқми? Исроил Ғазо билан кифояланади, деб ўйламанг. Агар бу давлатнинг таноби тортилмаса, эрта-индин “ваъда қилинган ерлар” деган ўй билан кўзларини Анадўлуга қаратади”, деган Туркия раҳбари АК Парти қурултойида.

15 May

Словакия Бош вазирига суиқасд уюштирилди

Вазирлар Маҳкамаси йиғилишидан сўнг бош вазир Роберт Фицонинг  кўкрак соҳаси ва қорнига ўқ узилган.  Ҳукумат раҳбари зудлик билан  касалхонага ётқизилган.

Қотилликка уринган шахс қўлга олинди. 

15 May

Самарқанд шаҳрида  гиёҳвандлик моддаларини сақлаб келаётган шахс қўлга олинди

Самарқандда ҳовлисида 4 туп “каннабис” ҳамда 2 килограмм 317 грамм “марихуана”  гиёҳвандлик моддаларини сақлаб келган фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

15 May

Озарбайжон қамоқхоналарида сақланаётган фирибгарлар Ўзбекистонга экстрадиция қилилнди

Қайд этилишича, жорий йилнинг февраль ойида Ўзбекистонда фирибгарлик жиноятларини содир этганликда айбланиб, давлатлараро қидирувга эълон қилинган Украина фуқароси Калдарар Арсен Василевич ва Ўзбекистон фуқароси Қаюмов Абдураҳмон Абдувалиевич Бакуда ҳибсга олинган.

Жиноятчилар бугун, 15 май куни жазони ижро этиш хизматининг махсус колоннаси ҳамроҳлигида Ўзбекистон расмийларига топширилди.

15 May

Истанбул марказида сайёҳлар билан машҳур бўлган тарихий Миср бозорига ўт кетди.

15 May

Андижон вилояти Хонабод шаҳрида қабр қазиётган гўрковни тупроқ босиб қолди

Қутқарувчилар уни тупроқ остидан олиб чиқиб, биринчи ёрдам кўрсатган. Ҳозирда фуқаронинг аҳволи яхши ва у шифокорлар назоратида.

15 May

Қирғизистон “Марказий Осиё қоплонига” айланмоқчи

“Иқтисодий ривожланиш модели туфайли Малайзия “Осиё йўлбарси” деб номланади. Умид қиламанки, Қирғизистон ҳам “Марказий Осиёнинг қоплонига” айланади” деган мамлакат раҳбари Садир Жапаров.

15 May

Тошкентдаги мактабларнинг бирида мактаб қоровули ва фуқаро муштлашди

Фуқаро автотранспорт воситаси билан рухсатсиз, ўзбошимчалик билан мактаб ҳудудига киргани ва қоровулни ҳақорат қилгани жанжалга сабаб бўлган.

15 May

Тел-Авивдаги ҳарбий базадаги қурол-яроғ омборида катта ёнғин содир бўлди

Воқеа жойига 28 та ўт ўчириш машинаси етиб борган. Ёнғин сабаблари номаълум.

15 May

Қозоғистондаги масжидда эркак намоз вақти сафдошини дўппослади

Аниқланишича, эркакка сафдошининг баланд овозда дуо ўқиётгани ёқмаган.  Можаро туфайли имом жамоат намозини тўхтатишга мажбур бўлган.  Ҳодиса иштирокчилари полицияга ариза билан мурожаат қилган. 

15 May

АҚШ Эрон билан савдо битимларини имзолаган ҳар қандай давлатга нисбатан санкциялар қўллаш билан таҳдид қилмоқда.

15 May

Нью-Йорк университети кутубхонаси “Ал Ақсо университети кутубхонаси”  деб ўзгартириб қўйилди

Нью-Йорк шаҳар университети (CUNY) талабалари Исроил томонидан вайрон қилинган Ғазодаги энг қадимги давлат университети шарафига кутубхона номини “Ал Ақсо университети кутубхонаси” деб ўзгартирди.

15 May

Урганч шаҳрида 2007 йилда туғилган бола кўп қаватли уйнинг 5-қаватидан автомашина устига қулади

Ҳозирда жабрланувчи шифохонага ётқизилиб, унга зарур тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 

14 May

Фарғонада юзларига ниқоб, (бурқа, паранжи, чиммат) ўранган хотин-қизлар билан мутахассислар иштирокида суҳбатлар ўтказилмоқда

Улар юзини тўсиш ва бошқа бандларга асосан жарима солишга сабаб бўлиши тушунтирилиб, расмий тарзда огоҳлантирилган.

14 May

Грузия парламенти “Хорижий таъсирнинг шаффофлиги тўғрисида”ги қонун лойиҳасини учинчи ва якуний ўқишда маъқуллади. 

14 May

Туркиянинг Ўзбекистонга тайёр кийим-кечак маҳсулотлари экспорти 30 миллион доллардан ошди

Туркия Савдо вазирлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-апрель ойларида Туркиядан Ўзбекистонга тайёр кийим-кечак маҳсулотлари экспорти ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,5 баробар ошиб, 32,9 миллион долларни ташкил қилган.

14 May

Самарқандда Damas 11 ёшли қизни уриб кетди

Қизалоқ бутун умрга ногирон бўлиб қолган. Унинг оёғи кесиб юборилган. 

14 May

Грузия парламентида “Хорижий агентлар тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокамаси чоғида яна муштлашув юз берди.

14 May

Қашқадарё ҳокими 22 нафар масъулни лавозимидан бўшатди

Яна 29 нафарини вазифасидан озод этиш бўйича Республика раҳбариятига тақдимнома киритиладиган бўлди.

14 May

Самарқандда мактаб ўқувчилари ўртасида оммавий жанжал содир бўлди

Қайд этилишича, ака дўстлари билан бориб, укасини урган йигитни дўппослаган.

14 May

Наманганда 15 нафар боғча болалари битта Damas’га олиниб, қабристонга олиб борилди

Мактабгача таълим агентлиги ҳолатга изоҳ берди.

14 May

Тошкент вилояти Зангиота туманида 2 ёшли бола ҳожатхонага тушиб кетди

ФВВ ходимлари махсус қутқарув асбоб-анжомлари ёрдамида тахминан 5 метрлик ҳожатхона чуқуридан болани соғ-саломат олиб чиққан.

13 May

Ғазода ҳалок бўлганлар сони 35 минг 91 тага етди

Исроил қўшинлари охирги 24 соат ичида Ғазонинг турли жойларига уюштирган қатлиомлари оқибатида 57 фаластинлик ҳаётдан кўз юмган, 82 нафар инсон яралаган.

13 May

Бу йил "Битирув оқшомлари" ўтказиш тақиқланади.

13 May

Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида  транспорт соҳасидаги ҳамкорлик ва ўзаро товар айирбошлаш даражаси 7 баробар ошди.

13 May

Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳрида кучли шамол улкан реклама баннерини қулатди

Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, ҳодиса оқибатида 3 киши ҳалок бўлган, 59 киши жароҳат олган. Ҳозирда банер остидан 67 киши қутқариб олинган, бироқ вайроналар остида ҳали ҳам одамлар бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.

13 May

Тошкентда сунъий тирбандликларни келтириб чиқараётган савдо шохобчаларига қарши рейд бошланди

Қайд этилишича, Учтепа ҳамда Чилонзор туманларида  сунъий тирбандликларга сабаб бўлиб, йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид солаётган йўл ёқасидаги  ноқонуний савдолар бартараф этилиб фуқаролар билан профилактик суҳбатлар амалга оширилмоқда.

13 May

Москва-Тошкент рейси бортида жанжал келтириб чиқарган россиялик йўловчи 3 суткага қамалди. 

13 May

Энди алкоголли ичимлик истеъмол қилганлик махсус алкотестерлар орқали аниқланади.

13 May

Индонезияда Ибу вулқони отилди

Кул ва тутун  5 километр баландликка кўтарилган.

13 May

Дания қироли Фредерик Х Фаластин байроғи билан Копенгагенда бўлиб ўтаётган Ғазо сектори ва Фаластин билан бирдамлик намойишини қўллаб-қувватлади.

13 May

Ўзбекистон транспорт вазири Илҳом Маҳкамов Қобулга борди

Вазирни “Толибон” Ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Амирхон Мутаққий қабул қилган.

13 May

Украинада россиялик депутат Денис Харитоновнинг машинаси портлатиб юборилди

Депутат омон қолган, бироқ автомобил ёниб, кул бўлган.

13 May

Исроилда 1860 йилдан ҳозирги кунгача бўлган жангларда ҳалок бўлган 25 040 аскар хотирасига бағишланган “Хотира куни” маросими ўтказилмоқда.

11 May

Исроилнинг БМТдаги доимий вакили Гилад Эрдан БМТнинг Фаластин давлатини тан олиш ҳақидаги резолюциясининг низомини қоғоз майдалагичда йиртиб ташлади.

11 May

Туркиянинг Анталия шаҳрида итини калтаклагани учун қўшнисини машинага боғлаб, кўчада судраб кетган эркак ҳибсга олинди.

11 May

Мирзиёев 382 нафар масъулни ишдан олди. Қолган барча раҳбарлар огоҳлантирилган.

11 May

Ёшлар ишлари агентлигининг Сирдарё вилояти бошқармасига янги раҳбар тайинланди.

11 May

Истанбулдаги хусусий лицей директори 17 ёшли ироқлик муҳожир томонидан отиб ўлдирилди.

11 May

Дамас 1-синф ўқувчисини босиб, судраб кетди

Ҳолат Шаҳрисабзда бўлгани бола воқеа жойида вафот этгани айтилмоқда.

11 May

Ўзбекистон Европага маҳсулотлар экспортини яхшилашда Литвадан фойдаланмоқчи.

11 May

Самарқандда чегара божхона постида ушлаб қолинган 28 874 000 сўмлик дрон йўқ қилинди.

11 May

Арипов Мишустинни Россия ҳукумати раиси этиб қайта тасдиқлангани билан табриклади

Бош вазир Россия ҳукумати раиси билан телефон орқали мулоқот ўтказди.
 

10 May

Исроил Вазирлар Маҳкамаси Рафаҳдаги ҳарбий оператсияни янада кенгайтиришга қарор қилди.

10 May

Тошкентда ширинлик сотиб юрган қизчаларнинг ота-онаси огоҳлантирилди.

10 May

АҚШнинг 45-президенти Дональд Трампнинг кенжа фарзанди Баррон Трамп сиёсий фаолиятини бошламоқда

Собиқ президентнинг кенжа ўғли Флорида штатидаги Республикачилар конгрессига делегат этиб сайланган. Бу ҳақда штат партияси раиси Эван Пауэр маълум қилди.

10 May

Андижонда фуқаронинг шахсий маълумотларни ошкор қилиш жиноятларини содир этган эркак қўлга олинди.

10 May

Самарқанд вилояти Оқдарё туманидаги фермер хўжалиги ғалла суғоришда сувдан фойдаланиш талабларини бузганлиги учун тик қудуқ тармоқдан узилди.

10 May

Санкт-Петербургда автобус Мойка дарёсига қулаб тушди

Фожиа оқибатида бир киши ҳалок бўлган, беш киши жароҳат олган.

10 May

Олмаотада Озарбайжон ва Арманистон Ташқи ишлар раҳбарларининг учрашуви бошланди.

10 May

Қашқадарёда кўчатларни шикастлаган қўйларнинг эгаси 17 млн сўм жаримага тортилди

Қайд этилишича, Қарши туманида фуқаро 50 бош майда шохли молларини “Яшил макон” лойиҳаси доирасида экилган кўчатлар орасидан ҳайдаб, уларга зарар етказган.

10 May

Самарқандда 8-синф ўқувчиси она бўлди, ота 11-синф.

Самарқанд вилояти Тойлоқ туманидаги 22-мактабнинг 8-синф ўқувчиси ўғил фарзандли бўлди. Чақалоқнинг отаси шу тумандаги бошқа мактаб ўқувчиси. Ўқувчи қиз ҳозирда шифохонада.

10 May

Лукашенко Москвадаги Ғалаба парадида Шавкат Мирзиёев олиб борган курткани кийганини айтди

“Бахтимга Мирзиёев куртка олиб келган экан, бўлмаса у ерда совуқдан қотиб қолардим”, дейди Лукашнеко.

09 May

Туркия Ироқ шимолида мунтазам амалиётлар бошлади.

09 May

9 май шарафига Кремлда зиёфат бўлиб ўтди

Унда Шавкат Мирзиёев ва парадга таклиф қилинган бошқа давлатлар раҳбарлари иштирок этди.

09 May

Бўстонлиқ туманида кадастр ходими хизмат вазифасини бажараётган вақтда калтакланди.

09 May

Саудия Ўзбекистон ОТМлари билан ҳамкорликни кенгайтиради.

09 May

Айни дамда бошланган Москвадаги ҳарбий парадда Россия байроғи билан бир қаторда СССР байроғи ҳам намойиш қилинди. 

09 May

Москвадаги Қизил майдонда Ғалаба куни муносабати билан ҳарбий парадга старт берилди.

09 May

“Янги Ўзбекистон” боғида 9-май куни мушакбозлик ташкил этилади

9-май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан бугун соат 21:00 да “Янги Ўзбекистон” боғида мушакбозлик ташкил этилади.

09 May

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бошчилигидаги делегатсия Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф қабулида бўлди.

09 May

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия Федератсияси Президенти Владимир Путиннинг учрашуви бўлиб ўтди

Унда Ўзбекистон-Россия кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, шу жумладан савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилган.

08 May

Исроил танки Рафаҳ шаҳридаги турар-жойни пунктини бомбалади.

08 May

Ботир Қодиров ва Жўраевлар ўртасида иккинчи суд мажлиси бўлиб ўтди

Унда даъвогар Ботир Қодиров  ҳамда жавобгар Зоҳиршоҳ Жўраев номидан Шоҳжаҳон Жўраев иштирок этган.

08 May

Айни дамда Кремль саройида ЕОИИнинг юбилей саммитида Арманистон, Беларус, Россия, Қозоғистон ва Қирғизистон давлатлари раҳбарлари иштирок этмоқда. Унда кузатувчи мақомида қайд этилган Ўзбекистон тарафи қатнашмаган.

08 May

Жорий йилнинг январь-март ойларида 1,5 миллиондан ортиқ чет эл фуқаролари Ўзбекистонга саёҳат қилган.

08 May

Озарбайжоннинг Губа шаҳрида “Ўзбекистон-Озарбайжон” Турк дунёси тарғибот ва маданияти маркази очилди.

08 May

Исроилнинг Ўзбекистондаги элчихонасини ёқиб юборишга уринган талаба 5 йилга қамалди.

08 May

Исроил ҳаво кучлари Ливанни интенсив бомбардимон қилишда давом этмоқда.

08 May

Туркия Ғазога озиқ-овқат, саломатлик, гигиена ва бошпана воситаларидан иборат жами 1900 тонна инсонпарварлик ёрдами юборди.

08 May

Россия тинчликпарвар кучларининг сўнгги партияси ҳам Қорабоғни тарк этди.