Қашқадарё – “яшил” ҳудуд. Қайси соҳалардан карантин чекловлари олиб ташланди?
Жамият
−
06 Май 2020
12359Бугун, 6 май куни Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев вилоят аҳолисига мурожаат билан чиқди. Ҳоким вилоят маркази Қарши шаҳрида қатор карантин чекловлари юмшатилган ва баъзилари бекор қилинганини эълон қилди.
Хусусан, эртага, 7 майдан Қарши шаҳрида карантин талабларига риоя қилган ҳолда қуйидагиларга рухсат берилади:
• Йўналишсиз таксилар 3 кишидан ошмаган ҳолда йўловчи ташишга (аммо Damas ва автобусларга рухсат берилмаган);
• Сартарошхоналар ишини тиклашга;
• Маҳсулотини ташқарига ёймаган ҳолда савдо дўконларига;
• Фуқароларга мотоцикл, скутер ва велосипедларда ҳаракатланишига;
• Меҳмонхоналар фаолиятини қайта йўлга қўйишга;
• Шахсий автомобилларда Қарши шаҳрида 24 соат давомида (мақсадли) ҳаракатланишга рухсат берилди.
Эслатиб ўтамиз, Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев Республика махсус комиссиясига карантин чораларини енгиллаштириш масаласида бир нечта таклиф билан чиққанди.