Жамала халқаро қидирувга берилди

Маданият-санъат

image

Жамала тахаллуси билан танилган украиналик қўшиқчи Сусана Жамаладинова Россия Федерацияси Қуролли Кучларига қарши ёлғон маълумот тарқатганликда айбланиб, сиртдан ҳибсга олинди ва халқаро қидирувга берилди. Бу ҳақда Москва прокуратураси хабар берди. 

Гап шундаки, Жамаладинова 2022 йил 4 апрелда ўзининг катта аудиторияга эга бўлган ижтимоий тармоқдаги саҳифасига Россия армиясининг махсус ҳарбий операция вақтидаги ҳаракатлари ҳақида ёзув жойлаштирган. Дастлабки тергов натижасига кўра, ушбу маълумотлар ёлғон ва санъаткор уларни мамлакат Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларига нисбатан миллий нафрат уйғотиш мақсадида атайин тарқатган. 

Москва прокуратурасига кўра, ҳозирда жиноят иши мазмунан кўриб чиқиш учун судга юборилган.

“Жиноят иши халқаро қидирувда бўлган айбланувчига нисбатан моҳиятан кўриб чиқилиши учун Москва шаҳар Басманний тумани судига юборилди", дейилади прокуратуранинг хабарида.

Маълум қилинишича, санъаткор Россия Федерацияси Жиноят кодексининг  207.3-моддаси 2-қисми "д" банди билан айбланмоқда. 

Маълумот учун, украиналик қўшиқчи Сусана Жамаладинова 1983 йилда туғилган. 2016 йилги "Евровидение" танловида “1944” номли қўшиғи билан ғолиб бўлган. 2022 йил апрел ойида у 50 йил давомида Россияга кириши тақиқланган украиналик қўшиқчилар рўйхатидан жой олган. 

Эслатиб ўтамиз, Сусана Жамаладинова аввалроқ жиноий айбловлар билан федерал қидирувга берилганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Қуролли Кучлар украина Сусана Жамаладинова Жамала

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг