Ҳусийлар Россия нефтини олиб кетаётган кемага зарба берди

Олам

image

Россия нефтини Ҳиндистонга олиб кетаётган танкер Адан кўрфазида ракета ҳужумига учради. Бу ҳақда "Maritime Executive" хабар берди.

Кеманинг Россиядан Ҳиндистонга сузиб кетаётгани ҳақидаги ишора ҳам унга ёрдам бермади. Ҳусийлар танкер Британияники деб ишонган.

"Яман ҳарбий-денгиз кучлари Британиянинг нефть кемасига (Andromeda Star) етарли миқдордаги ракеталар билан зарба берди, тўғридан тўғри зарба қайд этилди", дейди ҳусийлар вакили Яҳё Сария.

У амалиётлар Ғазо секторини Исроил агрессиясига ва уни қўллаб-қувватлаётган АҚШ-Британия коалициясига қарши олиб борилаётганини яна бир бор таъкидлади.

Автоматик кемаларни идентификация қилиш тизими маълумотларига кўра, 250 метрлик Andromeda Star Болтиқ Приморскдан Ҳиндистонга 115 минг тоннагача нефтни олиб кетаётган эди. Ҳусийлар томонидан тасодифий ҳужумга йўл қўймаслик учун экипаж ҳатто автоматик идентификация тизимида унинг Россиядан Ҳиндистонга кетаётганини кўрсатган. Бироқ бу ёрдам бермади.

"Equasis" маълумотларига кўра, Andromeda Star 2023 йил 17 ноябргача Британия УМЛ Аббейига тегишли бўлган, бироқ кейинчалик Сейшел оролларида рўйхатдан ўтган Алгае Марине компаниясининг мулкига айланган.

"Andromeda Star минимал зарар кўрди ва ўз йўлида давом этмоқда", дейилади АҚШ Марказий қўмондонлиги баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, январь ойида ҳам Ямандаги ҳусийлар янглишиб, Панама байроғи остида Россия нефтини олиб кетаётган танкерни нишонга олганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Ҳусийлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made