Тожикистонликларга Россияга бормаслик тавсия қилинмоқда

Олам

image

Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги республика фуқароларига вақтинча Россия Федерациясига бормасликни тавсия қилади. Бу ҳақда бугун, 27 апрель куни ТИВ матбуот хизмати хабар берди

“Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги мамлакат фуқароларига зарурат бўлмаса, Россия ҳудудига барча турдаги транспортларда саёҳат қилишдан вақтинча воз кечишни тавсия қилади”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 26 апрель куни Тожикистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Содиқ Имомий Россиянинг республикадаги элчиси Семён Григорев билан сўнгги бир неча ҳафта ичида Тожикистон фуқаролари Россия Федерацияси давлат чегарасини кесиб ўтишда дуч келган қийинчиликларни муҳокама қилганди. Тожикистон томони фуқароларининг Россияга киришини асоссиз рад этиш ҳолатлари кенг тарқалиб кетганидан” хавотир билдирди. Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги сўнгги кунларда республиканинг юзлаб фуқаролари Оренбург вилоятига кириш имкониятини Қозоғистон-Россия чегарасида кутаётганини тасдиқлади. Бундан ташқари, вазирлик маълумотларига кўра, Тожикистоннинг айрим фуқаролари Россия шаҳарларидаги аэропортларга етиб келганларида Россия Федерацияси ҳудудига кира олмаяпти.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Тожикистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made