... Qalampir - Ҳақиқат аччиқ бўлади
МЕНЮ
ONLINE TV

Юаннинг курси сезиларли даражада пасайди. Божлар Хитойга таъсир ўтказяптими?


11:28, 12.07.2018 Олам
 1 162

Охирги ҳафталарда Дональд Трамп маъмурияти осмон ости мамлакати маҳсулотларига қўшимча бож жорий қилганди.

Бугун, 12 июль куни Хитой Халқ банки АҚШ билан савдо баҳсининг кескинлашуви юз бериши мумкин бўлган ҳолатда юаннинг долларга нисбатан курсини 0,73 фоизга кучсизлантирди.
 
Пайшанба куни бир доллар 6,6726 юань қилиб белгиланди. Чоршанба куни бу нарх 6,6234 юань бўлган.
 
АҚШ Хитой билан савдода сезиларли дефицит кўрсаткичга эга. Расмий Вашингтон расмий Пекинни юаннинг долларга нисбатан қийматини сунъий равишда пасайтиришда айблаган. Юаннинг долларга нисбатан арзонлашуви Хитой товарларининг АҚШга экспорт қилишда ўзига хос рағбат бўлиб хизмат қилади.
 
Эслатиб ўтамиз, охирги ҳафталарда Дональд Трамп маъмурияти осмон ости мамлакати маҳсулотларига қўшимча бож жорий қила бошлади. Расмий Пекин жавоб божларини киритди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Юань Доллар Хитой 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!