Тошкент аэропорти кўчирилмайдиган бўлди

Жамият

image

Тошкент аэропортини кўчириш ҳақидаги ҳукумат қарори бекор қилинди. Бу ҳақда 6 май куни қабул қилинган Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги қарорида келтирилган. 

Ушбу ҳужжатда 1989 йилдан 2023 йилгача бўлган даврда қабул қилинган 493 та қарорни бекор қилиш назарда тутилган.

Жумладан, 1992 йил 24 июлдаги "Тошкент аэропортини кўчириш ҳақида"ги қарор ҳам бекор қилинган. Мазкур қарорда Тошкент аэропортини шаҳардан 45 километр жануби-ғарбда ва Чиноз шаҳридан 12 километр шимолда жойлашган ер участкасига кўчириш кўзда тутилган эди.

Эслатиб ўтамиз, "Uzbekistan Airports" АЖнинг собиқ раҳбари Раъно Жўраева Тошкент аэропортини кўчириш масаласи Президент билан муҳокама қилинаётганини маълум қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент аэропорт

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made