Қашқадарёда кўчатларни шикастлаган қўйларнинг эгаси 17 млн сўм жаримага тортилди

3-саҳифа

image

Қашқадарё вилоятида "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида экилган дарахт кўчатлари орасига қўйларни ҳайдаган фуқаро жаримага тортилди. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги хабар берди.

Билдирилишича, вилоят Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси Қарши туман бўлими ходимлари томонидан турли ҳудудларда рейд тадбири ўтказилган. Рейд давомида Қарши тумани “Манғит” МФЙ ҳудудида фуқаро О. Б. томонидан 50 бош майда шохли молларни "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида экилган дарахт кўчатлари орасига ҳайдаб, кўчатларга шикаст етказган. 

Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузар фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 79-моддаси (Ўсимлик дунёси обьектларини йиғиш шартларини бузиш) 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, О. Б. БҲМнинг 50 баравари — 17 млн сўм миқдорида жаримага тортилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Наманган вилоятида уч туп дарахт кесилиши ортидан ташкилот раҳбари 70 млн сўм жарима тўлайдиган бўлган эди.

Муқаддасхон Саттарова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Қашқадарё қўйлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made