Номи ўзгарган GM, оиласи ҳақида айтган Саида Мирзиёева, уйи бузиладиган “шохи борлар” ва куннинг муҳим хабарлари шарҳи

Жамият

image

“Ҳали кўрасизлар, “шохим бор”, деб юрганларнинг уйи ҳам бузилади” – Эркинжон Турдимов.

Самарқанд вилоят ҳокими Эркинжон Турдимовнинг вилоят мутасаддилари билан ўтказди. Йиғилишда ҳоким ноқонуний ер ажратилгани ва коррупция кўпайиб кетганлигин танқид қилди. ШУнингдек, ноқонуний қурилган кўп қаватли уйлар бузилишини айтиб ўтди.

“Шаҳарда ҳамма ёқ “ўйин”. Коррупция! Қурилишга рухсат бериш учун имзоланган қарорларнинг асли йўқотиб юборилган. 85 та қарорнинг асли йўқ. “Қани қарор?” десак, “Йўқ қарор. Бу қарор бўлмаган бўлиши ҳам мумкин”, деган жавобни эшитамиз.

Лойиҳа бўйича шаҳар марказида меҳмонхона қуриш мумкин, лекин кўп қаватли уй қуриш мумкин эмас. Қурганларнинг иморати ҳам бузилади. Ҳали кўрасизлар, “шохим бор”, деб юрганларники ҳам бузилади”, деган Самарқанд вилоят ҳокими.


Саида Мирзиёева турмуш ўртоғи Ойбек Турсунов ва оиласи ҳақида.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг тўнғич қизи – Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори ўринбосари Саида Мирзиёева турмуш ўртоғи ва фарзандлари билан тушган суратини ижтимоий тармоқлардаги саҳифасига жойлаштириб, оиласи ҳақида гапирди. Мирзиёева бор кучини оиласи ва турмуш ўртоғидан олишини айтди. 

“Йиллар шу даражада шиддат билан ўтиб кетяптики, ушбу суратга ҳам мана 6 йил бўлибди. Чарчаган чоғимда ёки бирон бир масала ечимида қийинчиликларга дуч келганимда, турмуш ўртоғимнинг мустаҳкам елкаси ҳамда фарзандларимнинг қайноқ меҳри менга янада куч бағишлайди. 

Бизнинг ҳар бир қароримиз оилаларимиз фаровонлиги, фарзандларимиз бахти ва қувончига сабаб бўлиши керак. Аслида инсондан ўзи шу қолар экан. Йиллар шиддат билан ўтиб кетмоқда...”, деб ёзади Мирзиёева.

Ўзбек спорти оғир жудоликка учради.

Бугун, 3 июль куни ўзбекистонлик баскетболчи, СССРда хизмат кўрсатган спорт устаси Равиля Прокопенко (Салимова) 77 ёшида вафот этди.

Равиля Наджиповна Прокопенко (Салимова) 1941 йил 8 август куни Сурхондарё вилоятининг Шўрчи шаҳрида туғилган. Фаолияти давомида Равиля Салимова 2 марта жаҳон ва 4 марта Европа чемпиони бўлган. “Меҳнат Қизил Байроқ” ордени билан тақдирланган.

Абитуриентлар энг кўп қайси ОТМга ҳужжат топширгани маълум бўлди.

Олий таълим муассасаларига ўқиш истагини билдириб, ҳужжат топширган абитуриентлар сони 114 минг нафардан ошди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Азиз Абдуҳакимов маълум қилди.

Бугунги кунда қуйидаги Олий таълим муассасалари, таълим йўналишлари ва ҳудудлар абитуриентлар томонидан катта қизиқиш билдирилмоқда.

Абитуриентларнинг энг кўп рўйхати қайд этилган (танлов) олий таълим муассасалари 3-талиги:

1) Ўзбекистон халқаро ислом академияси бир ўринга 2,96 нафар абитуриент;
2) Андижон тиббиёт институти бир ўринга 2,81 нафар абитуриент;
3) Гулистон давлат университети бир ўринга 2,23 нафар абитуриент.

Шавкат Мирзиёев яна бир муҳим қонунни имзолади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти “Шахсга доир маълумотлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунини имзолади.

Қонунчилик палатаси томонидан 2019 йил 16 апрелда қабул қилинган

Сенат томонидан 2019 йил 21 июнда маъқулланган

Қонуннинг тўлиқ матни билан ушбу ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

 

GM Uzbekistan номи ўзгарди.

Ўзбекистоннинг енгил автомобиль ишлаб чиқарувчи монопол ташкилоти GM Uzbekistan акциядорлик жамиятининг номи ўзгарди. Бу ҳақда Ягона корпоратив маълумотлари порталидаги маълумотларда кўрсатилган.

“General Motors O‘zbekiston” акциядорлик жамияти номи “UZAUTO MOTORS” акциядорлик жамияти деб ўзгартирилди. Бу ҳақда ҳозирча расман эълон қилинмади.


“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК паркига бешинчи “Орзу кемаси” етиб келди.

Кеча, 2 июль куни соат 18:35 да Ислом Каримов номидаги “Тошкент” халқаро аеропортига Ўзбекистон Миллий авиакомпаниясининг бешинчи Boeing 787-8 Dreamliner самолёти қўнди.

Сиетлдан Тошкентгача 12 соатга яқин давом этган тўғридан-тўғри парвоз муваффақиятли бажарилди. Янги самолётни Миллий авиакомпания экипажи: МАК учувчилар мажмуасининг учувчи-инспектори Иосиф Зак ва Boeing 787 ҳаво кемаси командири Малик Аҳмедов бошқарди. Тошкентга келишдан аввал самолёт “Boeing” компаниясининг Эверетт шаҳридаги аеродромида парвоз ва ер усти синовларидан ўтди. 

Мазкур янги лайнер парвоз пайтида кенг миқёсда интернетга уланиш учун сунъий йўлдош станциясига эга бўлган авиакомпаниянинг бешинчи самолётидир.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

60

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг