Саида Мирзиёева турмуш ўртоғи Ойбек Турсунов ва оиласи ҳақида
Жамият
−
03 Июль 2019
129047Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг тўнғич қизи – Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори ўринбосари Саида Мирзиёева турмуш ўртоғи ва фарзандлари билан тушган суратини ижтимоий тармоқлардаги саҳифасига жойлаштириб, оиласи ҳақида гапирди. Мирзиёева бор кучини оиласи ва турмуш ўртоғидан олишини айтди.
“Йиллар шу даражада шиддат билан ўтиб кетяптики, ушбу суратга ҳам мана 6 йил бўлибди. Чарчаган чоғимда ёки бирон бир масала ечимида қийинчиликларга дуч келганимда, турмуш ўртоғимнинг мустаҳкам елкаси ҳамда фарзандларимнинг қайноқ меҳри менга янада куч бағишлайди.
Бизнинг ҳар бир қароримиз оилаларимиз фаровонлиги, фарзандларимиз бахти ва қувончига сабаб бўлиши керак. Аслида инсондан ўзи шу қолар экан. Йиллар шиддат билан ўтиб кетмоқда...”, деб ёзади Мирзиёева.
Маълумот ўрнида, Ойбек Турсунов ва Саида Мирзиёеванинг бир ўғил ва бир қиз фарзанди бор. Улар 2016 йил 5 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида овоз бериш жараёнида халқ орасида илк бор оилавий кўриниш берган эди.
LiveБарчаси