Ким? Қаерда? Нима учун? Карантин қоидабузарлари ҳақида маълумот берилди

Жамият

image
Жамшид Қўчқоров: “Карантин май ойида ҳам давом этиш эҳтимоли анчагина катта” north_east

Жамшид Қўчқоров: “Карантин май ойида ҳам давом этиш эҳтимоли анчагина катта”

Карантин қоидаларини бузиш орқали ўзимиз ва яқинларимизнинг соғлиғини жиддий хавфга қўямиз. Ушбу қоидаларга амал қилмаслик ҳатто жиноий жавобгаликка олиб келиши ҳақида айтилсада баъзи одамлар ушбу қоидаларни бузишда давом этмоқда. 

Бугун, 15 апрель куни АОКА ҳузуридаги штабда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Ички ишлар органларида қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси бошлиғи Содиқжон Бердиалиев иштирокида брифинг ўтказилди. Ушбу брифинг давомида шу кунга қадар карантин қоидаларини бузган фуқаролар ҳақида маълумот берилди.

Хусусан, карантин қоидаларига амал қилмаслик бўйича 42,782 та ҳуқуқбузарликлар аниқланган. Ҳуқуқбузарларнинг 39 291 нафари эркак, қолган 525 нафари аёл киши эканлиги маълум қилинди.

Таъкидланишича, ҳуқуқбузарликларнинг аксарияти тиббий ниқоб тақмаслик сабаб келиб чиққан. Ушбу қоидага амал қилмаслик бўйича 40 360 та ҳолат аниқланган. Шунингдек, қоидабузарликларнинг 395 таси карантин ҳудудини ташлаб кетиш, 201 таси вақтинчалик тўхтатилган савдо фаолиятини давом эттириш, 24 таси маросим ёки йиғинлар ўтказиш, 10 таси ижтимоий тармоқларда ваҳима чиқарувчи ёки асоссиз маълумотлар тарқатиш ва 1792 таси бошқа ҳуқуқбузарликлар билан боғлиқ.

Маълум қилинишича, ҳуқуқбузарликларнинг 6 785 таси Тошкент шаҳрида, 4 465 таси Самарқанд вилоятида, 5 341 таси Тошкент вилоятида, 5 430 таси Фарғона вилоятида ва бошқа ҳудудларда содир этилган.

Шунингдек, 65 ёшдан юқори кексаларнинг уйдан чиқмасликлари қарори юзасидан 3 261 нафар кекса ёшдаги фуқаролар томонидан ҳам карантин қоидаларини бузиш ҳолатлари қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Бугунгача касалланганларнинг 99 нафари даволанган, 4 нафари вафот этган.

Шунингдек, бугун Ўзбекистонда илк бор коронавирус аниқланганига бир ой тўлди. Ушбу вақт ичида мамлакатда қандай воқеалар содир бўлгани ҳақида ушбу мақолада ўқиб олишингиз мумкин.

Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor

 

Мақола муаллифи

Теглар

Карантин Ҳуқуқбузарлик Ўзбекистонда Коронавирус

Баҳолаганлар

42

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг