Саакашвили Украинага “элитага қарши инқилоб“ ни таклиф қилди

Олам

image

Украина Ислоҳотлар Ижроия Қўмитасининг янги тайинланган раҳбари Михаил Саакашвили мамлакатда хорижий инвестицияларни жалб қилиш жараёнини кучайтириш керак, деб ҳисоблайди. Шунингдек у “элитага қарши инқилоб“ таклифи билан чиқди.

“Украина Европанинг саноат марказига айланиши мумкин“, дейди Грузия собиқ Президенти, Одессанинг собиқ губернатори Михаил Саакашвили.

Саакашвилининг сўзларига кўра, ҳозирда Хитойдан Украинага келаётган корхоналарни бошқа солиқ, суд ва бюрократиядан халос қилиш керак.

“Бизда коррупцияга қарши суд кўринишидаги биринчи мойилликлар мавжуд. Қолганларнинг ҳаммаси ҳали ҳам чириган. Барча ислоҳотлар уринишлари ҳеч қандай фойда бермади“, дейди Саакашвили.

Саакашвили, шунингдек, “элитага қарши инқилоб“ га чақирди. Унинг таъкидлашича, “курсисида ўзини яхши ҳис қиладиган раҳбарлар ҳеч қачон жойини бўшатгиси келмайди“. Унинг сўзларига кўра, бундай вазиятда эски элита вакили бўлмаган Зеленскийнинг ролини эътиборсиз қолдириб бўлмайди.

Эслатиб ўтамиз, 7 май арафасида Украина Президенти Владимир Зеленский Собиқ Грузия Президенти Саакашвилини Украинани ислоҳ қилиш бўйича ижроия қўмитасининг раҳбари этиб тайинлади. Ушбу тайинловдан норози бўлган Грузия Киевдан ўз элчисини чақириб олди.


Мақола муаллифи

Теглар

Украина Михаил Саакашвили

Баҳолаганлар

110

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made