Зеленский Саакашвилига лавозим тақдим қилгани сабабли Грузия Киевдан элчисини чақириб олди
Олам
−
08 Май 2020
5989Грузия Республиканинг собиқ Президенти Михаил Саакашвили Украинани ислоҳ қилиш бўйича ижроия қўмитаси раҳбари этиб тайинланди. Ушбу ҳодисадан сўнг Грузия норозилик белгиси сифатида Киевдан элчисини чақириб олди. Бу ҳақда Грузия ташқи ишлар вазири Давид Залкалиани маълум қилди.
Лекин, Украина Республикаси Президенти Владимир Зеленский Грузияни нотўғри ҳаракат қилаётганини айтди. Аммо Грузияга деярли жиноятчи сифатида кўриладиган собиқ Президентга расмий лавозим теггани ёқмаяпти.
“Мамлакатда судланган ва қидирилаётган шахсни стратегик шерик сифатида тайинлаш Грузиянинг Украинадаги элчиси Теймураз Шарашенидзени чақириб олиш учун асос бўлди“, дейди Залкалиани.
Шу билан бирга, расмий Тбилиси Киев билан дипломатик алоқаларни узмоқчи эмас.
LiveБарчаси