Умра сафарида фуқароларни сарсон қилган турфирмалар вақтинча ёпилади

3-саҳифа

image

Аввалроқ, фуқароларнинг “Gulbahor airways” тур фирмаси томонидан Умра зиёратига юборилган, аммо “Ponorama airways” хусусий авиакомпаниясининг рейсларида узилишлар бўлгани оқибатида мамлакатга қайтолмай қолгани ҳақида хабар бергандик. Эндиликда ушбу ишга алоқадор тур компаниялари устидан текширув бошланди ҳамда уларнинг фаолияти вақтинча тўхтатиб турилиши белгиланди. Бу ҳақда бугун, 24 февраль куни Туризм қўмитаси хабар берди. 

Билдирилишича, хусусий авиакомпания парвозларининг кечикиши оқибатида Умра тадбирлари вақтида моддий ва маънавий жабр кўрган фуқаролардан олинган маълумотлар асосида Транспорт прокуратураси томонидан Туризм қўмитасига хат юборилган. Шундан сўнг, мазкур ҳолат юзасидан Туризм қўмитаси томонидан туристик корхоналар таҳлил қилинган. Мурожаат хатида келтирилган дастлабки туристик корхоналар ҳақидаги маълумотларга аниқлик киритиш мақсадида Туризм қўмитаси томонидан Транспорт прокуратурасига мутахассис ажратилган.

“Транспорт прокуратураси билан биргаликда жиноят ишига алоқадор бўлган туристик корхоналарнинг идентификация рақамига (СТИР) аниқлик киритиш ишлари олиб борилмоқда. Ушбу ишлар якунлангандан сўнг, жиноят иши очилган корхоналарнинг фаолияти вақтинчалик тўхтатиб турилишини маълум қиламиз”, дейилади хабарда. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ зиёратчиларнинг Ўзбекистонга қайтолмай қолиши ортидан “Ponorama airways” хусусий авиакомпанияси мансабдори қамоққа олинганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Туризм қўмитаси Умра зиёратчилар тур фирма Gulbahor airways Ponorama airways

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг