Озарбайжонлик депутат Ўзбекистонга келяпти

Жамият

image

Жорий йилнинг май ойида Озарбайжон Республикаси парламенти депутати Ганира Пашаеванинг шеърлар китоби Ўзбекистонда чоп этилгани ҳақида хабар берган эдик. 23 сентябрь куни Ўзбекистон ёзувчилар уюшмасида ушбу китоб тақдимоти бўлиб ўтади. Унда Ганира Пашаеванинг ўзи ҳам иштирок этади. 

Пашаева 22 сентябрь куни Ўзбекистонга келиши кутилмоқда. У Ўзбекистонга бир неча бор ташриф буюриб, Самарқанд ва Бухоро шаҳарлари, бу заминдан ўтган улуғ авлиёлар ҳақида маҳаллий матбуот ва ТВда чиқишлар қилган.

Депутатнинг китоби “Эшикни оч" деб номланади. У Хосият Рустамова таржимаси асосида нашр этилди.

Ганира Пашаева 2005 йилдан буён Озарбайжон Парламенти аъзоси. У 1975 йилда Товуз районида таваллуд топган. Озарбайжон давлат тиббиёт университетини тамомлаган. Қолаверса, ҳуқуқшунос сифатида ҳам таълим олган. У фаолиятини 1998 йил ANS телеканалида мухбир ўлароқ бошлаган.

Ганира Пашаева турк тилида ҳам шеърлар ёзади. Унинг турк тилидаги икки китоби Туркияда нашр этилган. У Туркияда ҳам таниқли сиёсатчи сифатида тилга олинади.

Депутат тақдимотдан сўнг Фарғона водийсига жўнаб кетади. 26 сентябрга қадар водий шаҳарларида бўлиб, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ижодкорлар билан учрашув ўтказади. 


Мақола муаллифи

Теглар

Ганира Пашаева

Баҳолаганлар

25

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг