Ганира Пашаева Ўзбекистонда чуқур ҳурмат қозонган эди – Ашрафхонов

Олам

image

Ганира Пашайева Ўзбекистонда чуқур ҳурмат қозонган. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Озарбайжондаги элчиси Баҳром Ашрафхонов Х (собиқ Twitter) ижтимоий тармоғида ёзган. 

“Ганира Пашаева бутун қисқа умрини халқига фидокорона хизмат қилиш билан бирга хорижий давлатлар билан алоқаларни мустаҳкамлашга бағишлади. У Ўзбекистонда чуқур ҳурматга сазовор бўлди. Унинг оила аъзолари, яқинлари ва парламентига чуқур ҳамдардлик билдираман. Аллоҳ таоло руҳини шод қилсин”, дейди Ашрафхонов.

Эслатиб ўтамиз, Озарбайжон Миллий Мажлиси (парламент) депутати, Маданият қўмитаси раиси Ганира Пашаева кеча, 28 сентябрь куни вафот этди. У бугун, 29 сентябрь куни Бакудаги иккинчи Фахрийлар хиёбонига дафн этилди.

Жорий йилнинг 24 сентябрь куни Пашаева комага тушгани хабар қилинганди. Унга келиб чиқиши номаълум гипотоник ҳолат ташхиси қўйилганди. 

Маълумот учун, Ганира Алескар қизи Пашаева 1975 йил 24 март куни Озарбайжоннинг Товуз вилоятида туғилган. У 1998 йилдан ANS TV телекомпаниясида мухбир, бош муҳаррир ўринбосари лавозимларида ишлаб келган. 2005 йилда у Ҳайдар Алиев жамғармасининг жамоатчилик билан алоқалар бўлимини бошқарган. 2005 йил 6 ноябрда 105-Товуз сайлов округидан депутат этиб сайланган.

Шу билан бирга, у 2011 йил апрель ойида Туркиядаги архив материаллари ва гувоҳларнинг сўзларига асосланиб, ХХ аср бошларида турклар арманларга қарши геноцид қилгани ҳақида филм суратга олган. У Озарбайжон ёзувчиси Ғазанфар Пашаевнинг жияни эди.

Ганира Пашаева Ўзбекистонга ҳам тез-тез келиб турарди. У сўнгги ташрифида Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатасида меҳмон бўлиб, депутат ва сенаторлар билан мулоқот қилган эди. 

Шунингдек, Ўзбекистон Маданият вазири Озодбек Назарбеков билан ҳам учрашув ўтказган. Ганира Пашаева Самарқанд, Фарғона ва Хоразм вилоятларида бир неча бор меҳмон бўлиб, Ўзбекистон ҳақида озар тилида китоб нашр эттирган. Унинг шеърлар тўплами ҳам ўзбек тилига таржима қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ганира Пашаева Баҳром Ашрафхонов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made