Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Боситхоновадан узр сўради

Жамият

image

Тошкент шаҳар ИИББ ҳамда Тошкент шаҳар Хотин-қизлар қўмитаси ҳамкорлигидаги жиноятга мойил аёлларнинг 23 та тоифаси тузилгани ҳақида хабар берган эдик.

Мазкур рўйхат ижтимоий тармоқларда катта баҳс-мунозарани келтириб чиқарди. Эътироз билдираётганлар, ўзини таҳқирланган деб баҳолаётганлар орасида ногирон, ажрашган, боласини ёлғиз катта қилаётган, боқувчисини йўқотган аёллар, Тошкент шаҳрида вақтинча истиқомат қилувчи хотин-қизлар, узоқ муддатга мамлакатдан чиқиб кетганлар талайгина.

Ижтимоий тармоқлардаги норозиликлар ортидан Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Элмира Боситхонова мойил аёлларнинг 23 та тоифа тузилиши бўйича ўз муносабатини билдирди.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ижтимоий тармоқларда кенг тарқалаётган “жиноятга мойил 23 та тоифа аёллар” тоифалари ҳақидаги муҳокамалар юзасидан изоҳ берди.

“Тошкент шаҳар ҳокимлигининг интернет сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида эълон қилинган “Туман ҳокимликлари ҳузурида “Тезкор штаб” тузилди” мақоласи айрим блогерлар томонидан нотўғри талқин қилингани жамоатчилик орасида тушунмовчилик юзага келишига сабаб бўлган.

Мазкур мақолада сўз юритилган дастур аслида оғир турмуш шароитига тушиб қолган, кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга, ёрдамга муҳтож, кўмакни ташқаридан излаётган ва умидсизликка тушган хотин-қизларнинг муаммоларини аниқ, манзилли ўрганиб, уларни ечишга қаратилган.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги, хотин-қизлар қўмитаси ҳурматли ОАВ вакиллари ва блогерлардан ахборот тарқатишда маълумотларни тўғри талқин қилишларини илтимос қилади. Шунингдек, бирор бир воқелик юзасидан атрофлича маълумот керак бўлса, сиз билан ҳар доим мулоқотга киришишга ва аниқ ахборот беришга тайёр.

Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Дилбар Нажмутдинова юқорида келтирилган мақола сабаб жамоатчилик орасида юзага келган нохуш вазият учун Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Эльмира Боситхоновадан узр сўрайди”, дейилади ҳокимлик изоҳида.


Мақола муаллифи

Теглар

Хотин-қизлар қўмитаси Элмира Боситхонова

Баҳолаганлар

116

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made