Темурхўжа Абдухолиқовнинг янги клуби аниқ бўлди

Спорт

image

Ўзбекистонлик таниқли ҳужумчи Темурхўжа Абдухолиқов фаолиятини “Бунёдкор” клубида давом эттирадиган бўлди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, 32 ёшли футболчи қалдирғочлар билан 2 йиллик шартнома имзолаган.

“Катта футболга “Бунёдкор” ўринбосарлари сафидаги ажойиб ўйинлари орқали кириб келган тажрибали ҳужумчи Темурхўжа Абдухолиқов уйига қайтди ва янги мавсумни “Бунёдкор” сафида ўтказади”, дейилади манба хабарида. 

Маълумот учун, Абдухолиқов фаолияти давомида Хорватиянинг “Хайдук” ва БААнинг “Хаур-Факкан” жамоаларида тўп тепган. Футболчи маҳаллий клублардан “Пахтакор”,“Локомотив”, “Қизилқум” ва “Навбаҳор” жамоалари шарафини ҳимоя қилган. У Ўзбекистон миллий терма жамоасида 18 та ўйинда майдонга тушиб, 3 марта рақиблар дарвозасини ишғол қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Темурхўжа Абдухолиқов Бунёдкор

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг