“Бунёдкор” ЦСКАга қарши ўйин ўтказади

Спорт

image

Тошкентнинг “Бунёдкор” клуби Москванинг ЦСКА жамоаси билан ўртоқлик ўйинида иштирок этади. Бу ҳақда “армиячилар” матбуот хизмати хабар берди.

Жамоалар Москвадаги “ВEБ Арена” стадионида тўқнаш келади. Учрашув 22 март куни соат 21:00 да бошланади.

Айни вақтда ўзбекистонлик футболчи Аббосбек Файзуллаев тўп тепадиган ЦСКА 2023/2024 йилги мавсум Россия Премьер-лигаси турнир жадвалида 4-ўринни эгаллаб турибди. Владимир Федотов шогирдлари 20 учрашувда 32 очко жамғарган. Турнир жадвалини Санкт-Петербургнинг “Зенит” клуби бошқармоқда. Сергей Семак шогирдлари 40 очко тўплаган.

12 март куни Россия кубоги 1/4 финалининг жавоб учрашувида ЦСКА “Ростов”ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Клуб сафида ҳимоячи Илья Агапов ва ҳужумчи Тамерлан Мусаев гол урди.

Ўзбекистон чемпионатида 2 та ўйин ўтказган “Бунёдкор”да эса ишлар яхши эмас. “Қалдирғочлар” Суперлиганинг дастлабки турида Навоийнинг “Қизилқум” клубига, 2-турда эса “Андижон”га имкониятни бой берди ва ҳозирда тошкентликлар мамлакат биринчлиги турнир жадвалида охирги ўринни банд этиб турибди.


Мақола муаллифи

Теглар

Бунёдкор ЦСКА

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг