“Бунёдкор” ёши “урилган” футболчи билан боғлиқ хабарга муносабат билдирди

Спорт

image

Бир ҳафта олдин Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси (ЎзПФЛ) расмий сайтида “Ёшни кичрайтириш билан боғлиқ масала Лига томонидан прокуратурага оширилгани” ва мақолада “Бунёдкор” U-19 жамоаси сафида рўйхатдан ўтган, аммо бугунги кунда юридик томондан клубга тегишли бўлмаган футболчининг иши бўйича Самарқанд вилояти прокуратурасига мурожаат йўллангани билдирилганди.

Мазкур ҳолат бўйича Тошкент клуби ўз расмий саҳифасида муносабат билдирди.

“Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси назарда тутган футболчи 2022 йилнинг январь ойида “Бунёдкор” футбол клуби билан икки йилга мўлжалланган шартнома имзолаган. Яъни, футболчи “Бунёдкор” академияси тарбияланувчиси эмас, балки воҳа клубларининг биридан жамоамиз сафига қўшилган. 2022 йилги мавсумда “Бунёдкор” U-19 сафида рўйхатдан ўтган, мавсум давомида жами 12 та учрашувда майдонга тушган. Беллашувларнинг 4 тасини асосий таркибда бошлаган бўлса, 8 тасида захирадан қўшилган. Умумий ҳисобда 510 дақиқа майдонда тўп сурган. 2023 йилнинг апрель ойида жамоанинг янги бош мураббийи Артур Кагировнинг билдиргиси ва томонларнинг ўзаро келишувга кўра шартнома бекор қилинган”, дейилади қалдирғочлар муносабатида.

Шунингдек, “Бунёдкор” футбол клуби бу каби ишларга доимо қарши бўлиб келганини ва Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси ҳамда тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда иш олиб боришини маълум қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Бунёдкор Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг