Орзулар ушаладими? Трамп Зеленскийга ёрдам қилишга ваъда берди

Олам

image

Украина Президенти Владимир Зеленскийнинг сўзларига кўра, AҚШ раҳбари Дональд Трамп Қримнинг "қайтиши" га ёрдам беришни ваъда қилган. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда. 

Украина Президенти Трампга ярим оролнинг гўзаллиги ҳақида гапириб берганини қўшимча қилди. Бир кун олдин давлат раҳбарлари БМТ Бош ассамблеяси доирасида суҳбатлашди. Aмерика раҳбари учрашувни "фантастик" деб атади, аммо тафсилотлар ҳақида гапирмади. 

Трамп шунингдек, Зеленскийга Россия билан муносабатларда "тараққиётни давом эттиришни" маслаҳат берган.

Ўз навбатида, Украина раҳбари AҚШ сайловларига аралашишни хоҳламаслигини таъкидлаб, ҳамкасбини Киевга ташриф буюришга таклиф қилди.

БМТ Бош ассамблеясининг 74-сессиясининг юқори даражадаги ҳафтаси 24-30 сентябрь кунлари Нью-Йоркда бўлиб ўтади.

Маълумот учун, Қрим яримороли 2014 йил Украинадаги можаролар ортидан референдум орқали Россия таркибига кирган. Дунё ҳамжамияти Қримни Украина ҳудуди деб билади.


Мақола муаллифи

Теглар

Дональд Трамп Владимир Зеленский

Баҳолаганлар

50

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг