АҚШ қарори “иккинчи Афғонистон”нинг олдини олади – Зеленский

Олам

image

Украина Президенти Владимир Зеленский АҚШнинг янги ёрдам пакети мамлакатни “иккинчи Афғонистон”га айланишининг олди олинишини айтди. Бу ҳақда у “NBC News” телеканалига берган интервьюсида сўз очди. 

“Қўшма Штатлар Украинани қўллаб-қувватлайди, унинг фуқаролари ва бутун дунёда демократияни ҳимоя қилади. Биз ҳақиқатан ҳам буни (Киевга янги ёрдамни маъқуллаш – таҳр...) охиригача етказишимиз керак. Биз имкон қадар тезроқ фронтдаги аскарлар учун зарур ёрдамни олмоқчимиз. Олти ой ичида эмас”, дейди Зеленский.

Украина Президентининг сўзларига кўра, АҚШ янги ёрдам пакетини маъқуллаганидан сўнг Украина жанг майдонидаги вазиятни барқарорлаштириш ва ташаббусни қўлга олиш имкониятига эга бўлади, чунки Украина Қуролли кучлари янги қуролларга муҳтож.

"Менимча, бу ёрдам Қуролли кучларни чиндан ҳам кучайтиради ва агар Украина ҳақиқатан ҳам бизга жуда зарур бўлган қурол тизимини олса, ғалаба қозониш имкониятига эга бўламиз. Бу ёрдам Украинани мустаҳкамлайди ва Кремлга у бошқа Афғонистонга айланмаслиги ҳақида кучли сигнал беради", дейди у.

Маълумот учун, жорий йилнинг 20 апрель куни республикачилар ҳукмронлик қиладиган АҚШ Конгрессининг Вакиллар палатаси бир неча ойлик қарама-қаршиликлардан сўнг Украинага қарийб 61 миллиард доллар миқдоридаги кенг кўламли ёрдам пакетини маъқуллади.

Қонун лойиҳасини ёқлаб 311 конгрессмен сўзга чиқди, 112 киши қарши овоз берди.

Қуйи палата маъқуллаганидан кейин қонун лойиҳаси Сенат томонидан маъқулланиши керак. Овоз бериш 23 апрелга белгиланган.

Конгресснинг Демократик партияси юқори палатаси Украинага қарийб 61 миллиард долларлик ёрдам пакетини қўллаб-қувватлаши кутилмоқда. АҚШ Президенти Жо Байден бу ҳужжатни дарҳол имзолашини аллақачон айтган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова АҚШ Вьетнам ёки Афғонистондагидек шарманда бўлишини билдирганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Афғонистон Владимир Зеленский

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг