Ўзбекистон Афғонистонга инсонпарварлик ёрдамини юборди

Жамият

image

Афғонистонга Ўзбекистоннинг навбатдаги инсонпарварлик ёрдами юборилди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги маълум қилди.

Бугун, 25 апрель куни Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов бошчилигидаги делегация Ўзбекистон халқи номидан афғон халқига навбатдаги инсонпарварлик ёрдамини етказиш мақсадида Афғонистоннинг Балх вилоятига жўнаб кетди.

Жами 8 та юк машинасига ортилган инсонпарварлик ёрдами таркибидан 48 тонна ун, 48 тонна буғдой, 15 минг литр ўсимлик ёғи, 10 минг дона консерваланган гўшт, 24 тонна шакар ва 22 тонна макарон маҳсулотлари ҳамда 100 минг дона тез тайёрланадиган қадоқланган лағмон пакетлари ўрин олган.

Шу муносабат билан бугун Ҳайратонда икки мамлакат расмийлари иштирокида инсонпарварлик ёрдамини топшириш маросими бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йилнинг 7 октябрь куни Афғонистон ғарбида 6,2 магнитудали зилзила содир бўлганди. Кучли зилзила оқибатида 2400 дан ортиқ одам ҳалок бўлган. Ўзбекистон зилзиладан жабр чеккан Афғонистон халқига қарийб 100 тонна инсонпарварлик ёрдами юборганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Афғонистон Ўзбекистон инсонпарварлик ёрдами

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made