Саида Мирзиёева 3 та вазирлик раҳбарияти билан учрашув ўтказди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг тўнғич қизи – Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева бугун, 22 февраль куни айрим вазирликларнинг раҳбариятлари билан учрашди. Бу ҳақда у ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида маълум қилди.

Унинг айтишича, ушрашувда соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаларига оид 2024 йил учун белгиланган устувор вазифалар муҳокама қилинган.

"Биз Соғлиқни сақлаш, Мактабгача ва мактаб таълими, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирликлари раҳбариятлари билан учрашув ўтказдик. Учрашувда соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаларига оид 2024 йил учун белгиланган устувор вазифалар муҳокама қилинди. Уларнинг бажарилишини тўлақонли таъминлаш мақсадида тегишли кўрсатмалар берилди. Жорий йил якунида амалий натижалар кутилмоқда", деб ёзди Мирзиёева. 

Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёев 22 январь куни соғлиқни сақлаш соҳасидаги ислоҳотларни жадаллаштириш бўйича таклифлар тақдимоти билан, 26 январь куни мактаб таълими сифатини яхшилаш чора-тадбирларига оид тақдимот билан, танишганди.  

Жавоҳир Йўлдашов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Саида Мирзиёева

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг