Зироат Мирзиёева қизи билан Қатар музейларига борди

Жамият

image

Ўзбекистон биринчи хоними Зироат Мирзиёева тўнғич қизи – Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева билан Қатар миллий музейи ва Ислом санъати музейи билан танишди. Бу ҳақда ЎзА хабар қилди.

Қайд этилишича, Зироат Мирзиёева ташриф буюрган Қатар миллий музейи 2019 йилда очилган. У ерда Қатар давлатининг тарихи, қатарликлар урф-одати ва анъаналари ҳамда мамлакатдаги ислом обидалари ҳақидаги маълумотлар ўз аксини топган. 

Шунингдек, улар Қатардаги Ислом санъати музейига ҳам борган.

Музей Доҳа соҳилидаги  сунъий оролда жойлашган бўлиб, 5 қаватдан иборат. 2008 йилда ишга туширилган.

Бу музей анъанавий маданият хилма-хиллигини ва ислом санъати серқирралигини ифодаловчи рамзий восита бўлиб хизмат қилади. Унда Осиё, Европа ва Яқин Шарқ мамлакатларида VII асрдан XIX асрга қадар мавжуд бўлган ислом санъати буюмлари ўз аксини топган. Музей қошида кутубхона ва 200 ўринли ўқув зали, реставрация лабораторияси ва тақдимот ўтказиш учун қатор хоналар мавжуд.

Эътиборли жиҳати, бу музейда Самарқанддан келтирилган Қуръон саҳифаси нусхаси ҳам бор. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг рафиқаси Зироат Мирзиёева Қатарда бўлиб ўтган ХI Таълим бўйича халқаро инновацион саммитда иштирок этганди. Саммит доирасида Зироат Мирзиёева ва Қатар Амирининг онаси Моза бинт Носир ал-Миснад ўртасида яккама-якка учрашув ҳам ўтказилган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Саида Мирзиёева Зироат Мирзиёева

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг