Саида Мирзиёева Путиннинг махсус вакили билан учрашди

Жамият

image

Бугун, 3 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёрдамчиси Саида Мирзиёева Россия Президентининг халқаро маданий ҳамкорлик бўйича махсус вакили Михаил Швидкой билан учрашди. У бу ҳақда ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида маълум қилди. 

Суҳбат давомида ахборот соҳаси ва маданий-гуманитар йўналишларда ҳамкорлик қилиш, шунингдек, ушбу масалаларда икки томонлама ва кўп томонлама тадбирларни биргаликда ўтказиш юзасидан фикр алмашилган.

Мирзиёева эълон қилган суратда унга Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси раиси Гаянэ Умерова ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ахборот сиёсати департаментининг раҳбари Комил Алламжонов ҳамроҳлик қилганини кўриш мумкин.

Шунингдек, Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ҳам Швидкой билан кўришиб, Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги кенг кўламли шериклик кун тартибининг бир қанча йўналишлари юзасидан суҳбатлашган ва маданий-гуманитар соҳадаги ҳамкорлик масалаларига эътибор қаратган.

Эслатиб ўтамиз, 18 март куни Саида Мирзиёева Озарбайжон Республикаси вице-президенти Меҳрибон Алиева билан бирга  Бакуда ўзбек маданиятига оид кўргазмани очиб берган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Саида Мирзиёева Михаил Швидкой махсус вакил

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made