Президент хавфсизлик хизмати ходимлари иш ҳақининг бир қисмини хайрия қилдилар
Жамият
−
31 Март 2020
14593Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари ихтиёрий равишда ўзларининг бир кунлик иш ҳақларини “Ўзбекистон меҳр-шафқат ва саломатлик” жамоат фондига ўтказди.
Бугунги кунда бутун дунё ҳамжамияти коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш борасида муҳим чоралар кўрмоқда. Айни пайтда Ўзбекистондаги барча соҳа вакиллари мазкур пандемияга қарши курашишда фаол иштирок этмоқда, айниқса, халқимизга хос бўлган меҳр-мурувват, саховат каби хислатлар янада кўпроқ намоён бўлмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари ихтиёрий равишда ўз иш ҳақларининг бир қисмини “Ўзбекистон меҳр-шафқат ва саломатлик” жамоат фондига беғараз ёрдам тариқасида ўтказиб берди.
Бунгача Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлиги хизмати ходимлари, Бош прокуратура ходимлари иш ҳақларининг бир қисмини ушбу фондга ўтказган эдилар.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Ҳозирга келиб ушбу вирусни юқтириб олганлар 150 кишини ташкил этмоқда. Касалланганлардан икки нафари вафот этди, 7 киши соғайиб, оиласи бағрига қайтди.
LiveБарчаси