Польшада тожикистонлик эркак ИШИДга алоқадорликда гумонланиб қўлга олинди

Олам

image

Бугун, 17 апрель куни Польша Ички хавфсизлик агентлиги ИШИД террорчилик гуруҳи аъзоси бўлган Тожикистон фуқаросини қўлга олди. Бу ҳақда “Dziennik Gazeta Prawna” нашри хабар берди.

Маълумотларга кўра, Миллий хавфсизлик агентлиги ходимлари Чегара қўриқлаш хизмати кўмагида мамлакатнинг марказий қисмида Тожикистон фуқаросини қўлга олиб, экстрадиция қилган. Интерпол унга ИШИДнинг Афғонистондаги бўлими “Вилояти Хуросон”  фаолиятидаги иштироки муносабати билан қизил белги қўйган.

Эслатиб ўтамиз, шу ой бошидан Туркиянинг Истанбул шаҳрида полиция Тожикистон ва Қирғизистон фуқаролари бўлган икки шахсни ИШИД террорчилик ташкилоти номидан теракт тайёрлашда гумон қилиб, қўлга олганди.  Кейинчалик Туркия  Тожикистон фуқаролари учун визасиз режимни бекор қилди. Бунга жавобан Тожикистон ҳам туркияликлар учун виза режимини жорий қилишини билдирди.

Комила Латипова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

ИШИД Польша

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made