Пискент тумани ҳокими ўз аризасига биноан лавозимини тарк этди

Жамият

image

2023 йилнинг 16 январидан бери Тошкент вилоятидаги Пискент туманини бошқариб келаётган Нодирбек Гулмурадович Ёқубов ўз аризасига кўра вазифасидан бўшатилди. Унинг ўрнига Музаффар Акбарович Арипов ҳоким вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги маълум қилди.

Ҳокимлик Нодирбек Ёқубов нега ишдан бўшаш ҳақида ариза ёзганига аниқлик киритмаган.

Қайд этилишича, Арипов бугун, 11 апрель куни вилоят ҳокими Зойир Мирзаев иштирокида ўтказилган Халқ депутатлари Пискент тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияда янги лавозимга тайинланган.

Музаффар Арипов 1985 йилда Тошкент вилоятида  туғилган. Маълумоти – олий. 2010 йилда Тошкент давлат аграр университетини,  2020 йил Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган. Лавозимга тайинлангунга қадар, Тошкент вилояти ҳокимлиги Ташкилий-кадрлар гуруҳи раҳбари лавозимида ишлаб келган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Паркент туманига янги ҳоким тайинланган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

ҳоким Пискент Нодирбек Ёқубов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг