Туркияда 22 ёшли Зайнаб Челик ҳоким бўлди

Олам

image

Кеча, 31 март куни Туркияда бўлиб ўтган муниципал сайловларда 22 ёшли Зайнаб Челик мамлакатнинг энг ёш ҳокими бўлди. Бу ҳақда "TRT Haber" нашри маълум қилди.

Қайд этилишича, Чаноққалъа вилоятининг Ениче туманидаги Калким шаҳарчаси учун сайловда мустақил номзод Зайнаб Челик ғалаба қозонган ва шаҳар ҳокими бўлган. 

5 йил давомида шаҳарни бошқариш ваколатига эга бўлган Челик уни қўллаб-қувватлагани барчага миннатдорлик билдирган. Ўз бурчини садоқат билан бажаришга ва халққа муносиб хизмат қилишга ваъда берган.

Туркиянинг таниқли ишбилармонларидан бири Меҳмет Челикнинг қизи бўлган Зайнаб жами 1983 сайловчига эга Калким шаҳарчасида 47,91 % овоз билан етакчиликни қўлга киритган. У 40,00 % овоз билан мағлубиятга учраган "Адолат ва тараққиёт" партияси (AK Parti) номзоди Иброҳим Ташкинни ортда қолдирган.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 31 март куни бўлиб ўтган муниципал сайловлар пайтида одамлар орасида жанжал содир бўлиб, оқибатда икки киши вафот этган эди. Бугунги натижаларга кўра, Туркия мухолифати 20 йил ичида илк бор маҳаллий сайловларда Эрдўғаннинг партиясини мағлуб этди.


Мақола муаллифи

Теглар

ҳоким Чаноққалъа Зайнаб Челик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made