... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Петербургда метро тагида вафот этган ўзбекистонлик фуқаро қасддан рельс устига итариб юборилган


09:53, 11.01.2017 Олам
 8 071

Ўзбекистонлик фуқаронинг дўсти қотилликда айбланиб қўлга олинди.

Кеча, 10 январь куни Санкт-Петербургдаги метрополитеннинг оловранг йўналишидаги рельсига ўзбекистонлик 22 ёшли фуқаро тушиб кетиб, вафот этгани хақида хабар берган эдик.
 
Ушбу хабар тарқалган вақтда ўзбекистонлик фуқаронинг қай тарзда метро рельсига тушиб кетгани ҳақида, ҳатто, метрополитен ходимлари ҳам жўяли маълумот айта олишмаганди.
 
Орадан бир неча соат ўтиб, ўзбекистонлик 22 ёшли фуқаро Петербургдаги “Площадь Александра Невского” метро бекати рельсига атайин итариб юборилгани аён бўлди. Бу ҳақда “Metronews.ru” хабар қилган.
 
Айни вақтда метро бекатида содир бўлган кўнгилсиз воқеа юзасидан жиноий иш қўзғатилган. 
 
Маълумотларга кўра, марҳум метро бекатида таниши билан жанжаллашиб қолган. Шундан сўнг, ҳамрохи уни жаҳл устида рельс устига итариб юборган ва унинг ўлимига сабабчи бўлган.
 
Қасддан қотиллик содир этилган шахс ушланган. Унинг шахси аниқланган. Тергов ишлари давом этмоқда.
 
Эслатиб ўтамиз, 10 январь куни тонгда метрополитеннинг “ Площадь Александра Невского” бекатида поезд йўли четида турган фуқаро номаълум сабабларга кўра рельсга тушиб кетган. Шундан сўнг, метро вагони йўловчини босиб кетган. Фуқаро шифокорлар томонидан рельс устидан чиқариб олинган вақтда тирик бўлган. Бироқ кўп ўтмай олинган жароҳатларнинг оғирлиги туфайли жон берган.
Умида Якубова

Теглар:Санкт-Петербург Метрополитен Қотиллик Рельс Метро 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!