Бизга қўшиқчилар эмас, илм фидойилари керак - Хайриддин Султонов
Жамият
−
28 Июнь 2019 9847 1 дақиқа
Бугун, 28 июнь куни Ислом тараққиёти марказида Халқаро Пресс-клубнинг навбатдаги анжумани ўтказилмоқда.
Анжуманда 30 йил ичида илк бор жонли эфирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси – Спичрайтер Хайриддин Султонов савол-жавобларда иштирок этмоқда.
Хайриддин Султонов Ислом тараққиёти маркази ва унда ишлайдиган кадрлар бўйича ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Ислом тараққиёти марказида бугун ишлайдиган кадрлар борми?! Биз уларни тарбиялашимиз керак. Ислом цивилизацияси маркази ҳақиқий етук, илм фидоийлари маркази бўлиши лозим. Илм машаққатларига ҳақиқатан тайёр бўлган фидойи ёшларни кўпайтиришимиз керак. Бир, икки қўшиқ айтиб юлдуз бўлишга ишқибоз ёшларимиз кўп. Аммо бизга ҳеч нарса бермайди улар. Бизга илмга қизиқувчан ёшлар керак, уларни тарбиялашимиз лозим. Ислом тараққиёт маркази Ўзбекистоннинг янги реннесанс даврини бошлаб беради”, деди Хайриддин Султонов.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь