ОТМларга қанча абитуриент ҳужжат топширгани очиқланди

Жамият

image

2023-2024-ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига ҳужжат топширган абитуриентлар сони 1 млн 18 минг 7 нафарни ташкил этди. Бу ҳақда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги хабар берди.

2023-2024-ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш якунланди. Ҳужжат топшириш 20 июндан 20 июлгача давом этди.
Абитуриентларнинг таълим тили бўйича тақсимоти:

•  Ўзбек тили – 890 минг 304 нафар;
•  Рус тили – 95 минг 456 нафар;
•  Қорақалпоқ тили – 29 минг 917 нафар;
•  Бошқа тиллар – 2 минг 330 нафар.

Абитуриентларнинг таълим шакллари бўйича тақсимоти (биринчи таълим йўналишига нисбатан):

•  Кундузги таълим шакли – 577 минг 96 нафар;
•  Кечки таълим шакли – 24 минг 802 нафар;
•  Сиртқи таълим шакли – 407 минг 945 нафар;
•  Масофавий таълим шакли – 8 минг 164 нафар.

Энг кўп абитуриент рўйхатдан ўтган ОТМлар (биринчи таълим йўналишига нисбатан):

•  Ўзбекистон миллий университети – 36 минг 782 нафар;
•  Тошкент давлат транспорт университети – 30 минг 421 нафар;
•  Фарғона давлат университети – 29 минг 941 нафар;
•  Тошкент давлат педагогика университети – 28 минг 827 нафар;
•  Қарши давлат университети – 28 минг 417 нафар.

Абитуриентларнинг доимий яшаш ҳудуди бўйича биринчи 5 талик: 

•  Қашқадарё вилояти – 120 минг 8 нафар;
•  Самарқанд вилояти – 114 минг 180 нафар;
•  Фарғона вилояти – 94 минг 999 нафар;
•  Тошкент вилояти – 89 минг 603 нафар;
•  Сурхондарё вилояти – 84 минг 457 нафар.


Мақола муаллифи

Теглар

ОТМ абитуриент

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг