Талабаларнинг ўзлари танлаган ОТМларга ўқишини кўчириш бошланди

Жамият

image

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тасарруфидаги ОТМга узрли сабабларга асосан ўқишни кўчиришга тавсия этилганлар рўйхати тасдиқланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати маълум қилди.

Ўзбекистон Президентнинг ПҚ-279-сонли қарори 7-бандига мувофиқ 2 та узрли сабабга кўра ўқишини кўчириш истагида бўлган фуқароларнинг аризалари кўриб чиқилиб, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тизимидаги олий таълим муассасаларига 2023/2024-ўқув йили баҳорги семестрида ўқишини кўчиришга тавсия этилган талабалар рўйхати юборилди.

Қайд этилишича, талабалар ўқиши кўчирилаётган Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тизимидаги олий таълим муассасалари рўйхати шакллантирилган. Уларнинг сони 58 тани ташкил қилмоқда.

Ушбу рўйхатдаги ОТМларга ўқиши кўчирилишини сўраб мурожаат қилган талабалар олий таълим муассасасининг ўқишни кўчириш бўйича масъулларига учрашиш (боғланиш)лари сўралган.

Maълумот ўрнида, амалдаги тартибга кўра, талабалар ўқишини кўчириш ва қайта тиклаш талабани қабул қилаётган олий таълим муассасаси бўйсунадиган вазирлик (идора) қарори асосида амалга оширилади.

Эслатиб ўтамиз, олдин Ўзбекистондаги бир қанча хусусий университетларнинг лицензияси бекор қилингани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

ОТМ Ўзбекистон кўчириш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг