Ўзбекистондаги бир қанча хусусий университетларнинг лицензияси бекор қилинди

Жамият

image

Ўзбекистонда ҳозирга қадар лицензия талаблари ва шартларини қўпол равишда бузганлиги учун 5 та нодавлат олий таълим ташкилотига тегишли бўлган лицензия бекор қилинган. 1 та ОТМ лицензиясини бекор қилиш бўйича суд жараёни давом этмоқда. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги маълум қилди. 

Унга кўра, тегишли Президент қарори билан лицензияси бекор қилинган таълим ташкилоти ёки ёпилган таълим дастурида таҳсил олаётган талабаларга ўқишини давлат ва нодавлат таълим ташкилотларининг мос ва турдош таълим йўналишлари ва мутахассисликларига белгиланган тартибда кўчириш ҳуқуқи вазирликка берилган.

Бугунги кунга қадар суд жараёнлари тўлиқ якунланган ва лицензияси бекор қилинган олий таълим ташкилотлари – Valley Innovative University, Урганч шаҳридаги Binari университетининг барча талабалари тегишли тартибда олий таълим ташкилотларига кўчирилган. Ҳозирда лицензияси бекор қилинган бошқа олий таълим ташкилотларининг талабаларини ўқишини кўчириш ишлари ташкил этилмоқда.

“Вазирлик лицензияси бекор қилинган олий таълим ташкилотларининг бирон-бир талабаси кўчада қолмаслигини маълум қилади. Барча талабаларнинг аризасига асосан ўқиши белгиланган тартибда бошқа олийгоҳларга кўчирилиши таъминланади”, дейилади хабарда.

Сарвар Хуррамов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

ОТМ Ўзбекистон хусусий

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг