Саида Мирзиёева: хотин-қизларни ишга жойлаштириш бўйича платформа лойиҳаси кўриб чиқилди
Жамият
−
05 Июль 2019
3762Ўзбекистон Республикаси Президентининг Бешта ташаббусини Имплементация қилиш дастурини амалга ошириш бўйича ишчи гуруҳнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори ўринбосари Саида Мирзиёева ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.
“Дастурнинг ўз вақтида ва сифатли ижросини таъминлаш билан боғлиқ масалалар батафсил муҳокама қилинди. Ҳаракатлар алгоритми белгилаб олинди. Wi-Fi/3G/4G технологияси негизида ишлайдиган ҳамда ёшлар таълими ва хотин-қизларни ишга жойлаштириш бўйича тегишли дастурлар яратишга хизмат қиладиган мультимедиали коммуникация платформасининг лойиҳаси кўриб чиқилди.
Тақдим этилган таклифлар учун барчангизга алоҳида миннатдорлик билдираман. Фаол фуқаролик позициянгиз, фикр-мулоҳазаларингиз учун раҳмат. Ҳар бир таклиф чуқур ўрганиб чиқилади, зеро бу лойиҳанинг ажралмас қисми бўлиб, шубҳасиз, унинг самарадорлиги, маҳсулдорлигини ошириш, давлат ва жамиятга хизмат қиладиган дастурга айлантиришга ёрдам беради. Шундай ҳамжиҳат фаолиятни йўлга қўяётганимиз жуда соз, чунки бу албатта ижобий натижа беради ва янги муваффақиятларга эришишимизга хизмат қилади”, деган Саида Мирзиёева.
Эслатиб ўтамиз, Саида Мирзиёева аввалроқ, Президентнинг Бешта ташаббуси бўйича дастурни амалга ошириш жараёнини мувофиқлаштириш мақсадида Дастурларни бошқариш офиси (ДБО) ташкил этилганини маълум қилганди.
LiveБарчаси