Москва UNESCO котибиятини икки томонлама стандартларда айблади

Олам

image

Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова UNESCO котибиятини икки томонлама стандартларда айблади. Бу ҳақда россиялик дипломатнинг бугун, 8 июль куни Россия ТИВ сайтида чоп этилган баёнотида айтилди.

“Биз UNESCO веб-сайтида Украинанинг “Львов тарихий марказ ансамбли” ҳудудига туташ “буфер зонадаги тарихий бинога таъсир қилган портлаш”ни қоралаган пресс-релизга эътибор қаратдик. Ташкилот Котибияти, биринчи навбатда, Ғарб пойтахтлари учун мўлжалланган ўзининг мураббийлик баёноти билан яна бир бор нохолис ва номувофиқ ёндашувни намойиш этди, унинг ўзига хос хусусияти давлатларни "яхши" ва "ёмон"га бўлишдир", дейилади шарҳда.

Дипломатнинг эслатишича, Россия Федерациясининг пойтахтида Кремль ва Қизил майдонга қилинган терактдан сўнг Москванинг демаршига қарамай, ташкилот Бош директори Одре Азуле томонидан ҳеч қандай муносабат билдирилмаган. Шунингдек, Азуле россиялик журналистлар Дарья Дугина, Олег Клоков ва Владлен Татарскийнинг ўлдирилишини ҳам қоралашдан бош тортмоқда.

“UNESCO ваколатига кирувчи инсон ҳуқуқлари меъёрларининг мунтазам равишда бузилишига оид кўплаб мурожаатларимиз ҳам эътибордан четда қолмоқда”, дея хулоса қилган Захарова.


Мақола муаллифи

Теглар

Кремль Россия Украина UNESCO Захарова

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг