Гулер “Реал”да қолишга қарор қилди

Спорт

image

Ўтган ёзда “Фенербахче”дан кўчиб ўтган туркиялик плеймейкер Арда Гулер “Реал Мадрид”да айтарли майдонга тушмади. 19 ёшли футболчига “қаймоқранглилар” раҳбариятидан ижарага бирор клубга ўтиш таклиф қилинди, бироқ Гулер таклифни рад этди. Бу ҳақда “EstadioDeportivo” хабар берди.

Карло Анчелотти футболчини ижарага беришни тавсия қилган. Вариантлар қаторида “Реал Сосьедад” ва “Севилья” вариантлари мавжуд, бироқ туркиялик футболчи яқинлари билан маслаҳатлашиб, кейинги мавсум ҳам “Реал Мадрид”да қолишга қарор қилган.

Жорий мавсумда Гулер қироллик клуби сафида бор-йўғи 98 дақиқа ўйнади. У жами 7 та ўйинда иштирок этишга улгурди. Ҳозирча Гулернинг ҳисобида “Реал” сафида урилган 1 та гол мавжуд. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Реал”нинг бразилиялик футболчиси “Эль-класико”ни ўтказиб юбориши мумкинлиги хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Реал Мадрид Арда Гулер

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made