“Реал” мухлислари Хавини “Барселона”да қолишини хоҳламоқда (видео)
Спорт
−
22 Апрель
1841“Реал Мадрид” мухлислари “Барселона” мураббийини алмаштирмаслигини истамоқда. Бу ҳақда AS хабар берди.
Манбага кўра, 22 апрелга ўтар кечаси бўлиб ўтган “Эль-класико”да “Сантьяго Бернабеу”даги томошабинлар “Хави, қол!”, деб ҳайқирган.
Январь ойи охирида 44 ёшли мутахассис мавсум якунида “Барселона”ни тарк этиш ниятида эканлигини маълум қилганди. “Кўк-анорранглилар” кетма-кет 4 та “класико”да мағлуб бўлди. Каталонияликлар охирги марта мадридликларни 2023 йилнинг март ойида Испания чемпионати 26-тури доирасида ўз уйида 2:1 ҳисобида мағлуб этганди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Реал футболчиси Виниcиус Жуниор “Эль-классико”лар тарихида энг кўп гол урган бразилиялик футболчига айлангани хабар қилинганди.
LiveБарчаси